АсосийЖамият

Қирғизистонда қизи ҳомиладор бўлганини эшитган аёл ўзини ёқиб юборди

Иссиқкўл вилоятида 41 ёшли аёл оғир куйиш жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этди.

'Қирғизистонда қизи ҳомиладор бўлганини эшитган аёл ўзини ёқиб юборди'ning rasmi

Иссиқкўл вилояти Ички ишлар бошқармаси маълум қилишича, Иссиқкўл вилоятининг Оқ-Суй туманида 17 ёшли қизнинг 16 ҳафталик ҳомиладорлиги аниқланганидан сўнг, унинг онаси бу ҳолатни оғир қабул қилган.

Маълумотларга кўра, аёл шу куни кечқурун уйидан чиқиб кетиб, ўзига бензин сепган ва ўзини ёқиб юборган. У шифохонага олиб борилган, бироқ олган оғир куйиш жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар