АсосийЖамият

Темурийлар тарихи давлат музейи реконструкция сабаб вақтинча ёпилди

Музейда реконструкция ва янги экспозиция яратиш ишлари бошланиши муносабати билан ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш тўхтатилди.

'Темурийлар тарихи давлат музейи реконструкция сабаб вақтинча ёпилди'ning rasmi

Фанлар академияси хабарига кўра, 2026 йил 25 февралдан музей биносини реконструкция қилиш, жиҳозлаш, рақамлаштириш ва янги экспозиция яратиш ишлари бошлангани сабабли у вақтинча ёпилган.

Қайд этилишича, янгиланишлар инфратузилмани замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, экспозицияларни бойитиш ҳамда ташриф буюрувчилар учун интерактив муҳит яратишга хизмат қилади.

Маълумот учун, музей 1996 йил 18 октябрь куни Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан очилган бўлиб, ҳозирда унинг фондида 7,5 мингдан ортиқ тарихий экспонатлар сақланади. Музейнинг қайта очилиш санаси кейинроқ эълон қилинади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонадаги боғчада болани ток урди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:05

    Фарғонадаги боғчада болани ток урди

    Ҳодиса оқибатида боланинг соғлиғига жиддий зарар етгани айтилмоқда.

    'Сирдарёда қутургани айтилган ит ваҳшийларча калтакланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:36

    'Бугун ўзбекистонликлар сайёралар парадини кузатди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:03

    Бугун ўзбекистонликлар сайёралар парадини кузатди

    Осмонда бир вақтнинг ўзида 6 та сайёра саф тортади, улардан 4 тасини оддий кўз билан кўриш мумкин.

    'Олий суд Зомин туманидаги икки ёшли боланинг ўлими бўйича ҳукмни тасдиқлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:14

    Олий суд Зомин туманидаги икки ёшли боланинг ўлими бўйича ҳукмни тасдиқлади

    Жиззах вилояти Зомин туманида 2025 йил июнь ойида содир бўлган ҳодиса бўйича биринчи инстанция судининг ҳукми апелляция босқичида ҳам ўз кучида қолдирилди.

    'Шавкат Мирзиёев Тошкентда яшил ҳудудларни уч баравар кенгайтириш бўйича топшириқ берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:18

    Шавкат Мирзиёев Тошкентда яшил ҳудудларни уч баравар кенгайтириш бўйича топшириқ берди

    Тошкентда 25 минг гектар яшил ҳудуд яратиш, 134 гектарлик янги парклар барпо этиш ва айрим қурилиш лойиҳаларини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.