Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилган.
Республика Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотига кўра, зилзила соат 16:12 да қайд этилган.
Эпицентр Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида, Тошкентдан 485 километр жануби-шарқда жойлашган. Ўчоқ чуқурлиги 67 километрни ташкил этган.
Ўзбекистон ҳудудида, хусусан, Сурхондарё вилоятида ер силкиниши 2 балл куч билан сезилган.






