Мамлакатдаги етакчи тижорат банкларидан бири Амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари 72,9 млрд сўмлик солиқ қарзини “бартараф қилиб бериш” эвазига 110 минг доллар талаб қилиб, 30 минг долларини олган вақтида қўлга олинди.
Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






