Garvard University, Stanford University ва London School of Economics каби нуфузли олийгоҳлар илғор тажрибалар асосида ёшларни тадбиркорликка ўқитишга тайёр. “Янги авлод тадбиркорлари” дастури орқали камида 40 минг ёш бизнес кўникмаларига эга бўлади.
Дастурни муваффақиятли тугатган энг яхши 1 минг нафар ёшга уч йил муддатга 200 миллион сўмгача 7 фоизли ссуда ажратилади. Ҳар йили “Ёш тадбиркорлар” танлови орқали энг яхши 100 лойиҳа брендга айлантирилиши учун 1 миллиард сўмгача маблағ ажратилади.
Банклар ва консалтинг компаниялари ёрдамида 50 минг ёш тадбиркор бизнес-режа тайёрлашда қўллаб-қувватланади, йирик савдо тармоқлари ва мутахассислар ёрдамида эса камида 20 минг ёш тадбиркорликка ўқитилади.
1 мартдан эса янги иш бошлаётган ёш тадбиркорларнинг инфратузилмага уланиш харажатлари жамғарма томонидан қопланади.






