Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида 23 февраль куни соат 13:24 да “112” тизими ариза дарахт кўчатлари сақлаш омбори ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вилоят бошқармасидан 7 та қутқарув бўлинмаси техникаси воқеа жойига соат 13:30 да етиб борган. Ёнғин соат 13:42 да қуршаб олиниб, соат 14:20 да батамом ўчирилган.
Расмий маълумотга кўра, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.






