АсосийЖамият

Соғлиқни сақлаш вазири тизимдаги иллатларга қарши очиқ мурожаат қилди

Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров тиббиёт ходимлари ва фуқароларни коррупция ҳолатларига бефарқ бўлмасликка чақирди.

'Соғлиқни сақлаш вазири тизимдаги иллатларга қарши очиқ мурожаат қилди'ning rasmi

Вазирлик тизимда муаммолар сақланиб қолаётганини тан олиб, жамоатчилик назоратисиз вазиятни тубдан ўзгартириш қийинлигини билдирди.

Асилбек Худоёров соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцияга қарши кураш масаласида очиқ баёнот билан чиқди. Унинг таъкидлашича, тизимда хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва бюджет маблағлари сарфини назорат қилиш учун “Вазиятлар маркази” ташкил этилган, 1203 қисқа рақами орқали тун-у кун ишловчи ишонч телефони йўлга қўйилган.

Шунингдек, “сирли мижоз” институти жорий этилган, DMED тизими орқали эса тиббий хизматларда коррупсион омилларни камайтириш кўзда тутилган. Фуқаролар қонунбузарликлар ҳақида ишонч телефони ёки info@ssv.uz электрон манзили орқали хабар бериши мумкин. Вазирлик мурожаатларнинг махфийлиги кафолатланишини билдирган.

Маълумотларга кўра, кўрилган чоралар натижасида соҳадаги коррупсион жиноятлар ўтган йилга нисбатан 5,6 фоизга камайган. Бироқ вазирлик бу натижани етарли деб ҳисобламаяпти.

Шу билан бирга, Тошкент давлат тиббиёт университети ва бошқа тиббиёт олийгоҳларида “Тиббиётда коррупция профилактикаси” махсус фани жорий этилган. Ҳозиргача минглаб талабалар ва тиббиёт ходимлари ушбу курсларда таҳсил олган.

Вазирнинг сўзларига кўра, “билсангиз — хабар беринг” тамойили тизимни соғломлаштиришнинг асосий шартларидан бири бўлиб қолмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонадаги боғчаларда ўнлаб болалар заҳарланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:06

    Фарғонадаги боғчаларда ўнлаб болалар заҳарланди

    Фарғона шаҳридаги бир неча давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари овқатдан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилди.

    'Юнусободдаги ноқонуний келишув фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:38

    Юнусободдаги ноқонуний келишув фош этилди

    Тошкентда 2 гектар ер майдонини 9 млн АҚШ долларига сотишга уринган шахслар ашёвий далиллар билан ушланди.

    'Россияда ўзбекистонлик мигрант болани ҳалокатдан қутқарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:37

    Россияда ўзбекистонлик мигрант болани ҳалокатдан қутқарди

    Санкт-Петербургда еттинчи қаватдан қулаган етти ёшли бола ўзбекистонлик ишчи жасорати туфайли омон қолди.

    'Ўзбекистонда боғча ва мактабларда икки ходим ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:40

    Ўзбекистонда боғча ва мактабларда икки ходим ҳалок бўлди

    Давлат меҳнат инспекцияси таълим муассасаларида меҳнат хавфсизлиги талабларига амал қилинмагани оқибатида ўнлаб ходимлар жароҳатланганини маълум қилди.

    'Самарқанддаги ҳибсхонада туман газ ходими вафот этди'ning rasmi

    Жамият 22.02.2026 15:37

    Самарқанддаги ҳибсхонада туман газ ходими вафот этди

    Ҳолат бўйича ИИВ расмий маълумот берди. Бирламчи суд-тиббиёт ташхисига кўра, марҳумнинг вафоти “2-тип қандли диабетнинг оғир асоратлари” натижасида юзага келган.

    'Ўзбекистонликлар мартда неча кун дам олади?'ning rasmi

    Жамият 22.02.2026 14:28

    Ўзбекистонликлар мартда неча кун дам олади?

    8 ва 21 март байрамлари муносабати билан неча кун олиниши маълум бўлди.