АсосийЖамият

Ташиевнинг юқори лавозимда ишловчи синфдоши ҳам ишдан олинди

Аввалроқ Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев ва яна 3 вазир лавозимидан олинган эди.

'Ташиевнинг юқори лавозимда ишловчи синфдоши ҳам ишдан олинди'ning rasmi

17 февраль куни Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Монополияга қарши тартибга солиш хизмати раҳбари лавозимига янги тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда Zamon.uz маьлум қилди.

Вазирлик матбуот хизмати маълум қилишича, аввал мазкур лавозимда фаолият юритган, Қамчибек Ташиевнинг синфдоши бўлган Женали Озораев вазифасидан озод этилган. Унинг ўрнига ушбу тизимда узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келган Ойбек Мамиралиев раҳбар этиб тайинланган.

Маълум қилинишича, Мамиралиев 2023 йил 7 сентябрдан буён хизмат раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қамчибек Ташиев ҳам Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар берилган эди. Шундан сўнг яна бир нечта вазирликларда ҳам кадрлар ўзгариши кузатилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Доллар курси яна тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:29

    Доллар курси яна тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 февралда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Украина Александр Лукашенкога санкция қўллади'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:23

    Украина Александр Лукашенкога санкция қўллади

    Mазкур қарор Беларусь раҳбарияти Россиянинг Украинага қарши олиб бораётган урушини қўллаб-қувватлаётгани, шунингдек, Россияга халқаро санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бераётгани билан изоҳланган.

    'Роналду яна “Ал-Наср” таркибига киритилмади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:36

    Роналду яна “Ал-Наср” таркибига киритилмади

    Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги Аркадағга қарши жавоб ўйини учун таркибга киритилмади.

    'Бугун Даниил Ейбог медаллар учун курашни давом эттиради'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:42

    Бугун Даниил Ейбог медаллар учун курашни давом эттиради

    Ейбогнинг чиқиши Тошкент вақти билан 19 февралга ўтар кечаси 00:15 да бошланади.

    'Тошкентда боласини 7-қават деразасига чиқарган аёл шифохонага жойлаштирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:52

    Тошкентда боласини 7-қават деразасига чиқарган аёл шифохонага жойлаштирилди

    Ҳозирда аёлнинг руҳий ҳолатини аниқлаш мақсадида тиббий муассасага юборилгани, болага зарар етмагани ва у яқин қариндоши қарамоғига топширилгани билдирилди.

    'Тошкентда яна бир уйда ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:49

    Тошкентда яна бир уйда ёнғин содир бўлди

    Қутқарув бўлинмалари соат 15:54 да ҳодиса жойига етиб борган ва ёнғин 15:59 да қуршаб олиниб, 16:02 да тўлиқ бартараф этилган.