Бугун, 18 февраль куни, ўзбекистонлик шорт-трекчи Даниил Ейбог Италияда ўтказилаётган Қишки Олимпия ўйинларида яна стартга чиқади. У 500 метр масофада чорак финал баҳсида иштирок этади.
Ейбогнинг чиқиши Тошкент вақти билан 19 февралга ўтар кечаси 00:15 да бошланади.
Маълум қилинишича, 16 февраль куни 500 метр масофадаги саралаш босқичида рақибларининг қоидабузарлиги сабаб чорак финалга йўл олган. Шунингдек, 15 февралдаги 1500 метр масофадаги баҳсларда у ярим финалда ўз гуруҳида 2 дақиқа 18 сония билан учинчи бўлиб, сўнг “Б” финалда иштирок этиб мусобақани 14-ўринда якунлаганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Медет Назаров тоғ чанғисининг слалом дастурида иккита уринишдан биттасидан фойдаланган ҳолда Олимпиададаги иштирокини якунлаганди.






