Тошкент шаҳрида фарзанди ҳаётини хавф остига қўйган аёл руҳий-асаб касалликлари шифохонасига олиб кетилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳодиса Янгиҳаёт туманидаги “Янги Чоштепа” маҳалласида содир бўлган. 2001 йилда туғилган аёл вояга етмаган фарзандини кўп қаватли уйнинг 7-қавати деразасидан чиқариб, ушбу ҳолатни видеога олган ва ижтимоий тармоқларга жойлаган.
Ҳозирда аёлнинг руҳий ҳолатини аниқлаш мақсадида тиббий муассасага юборилгани, болага зарар етмагани ва у яқин қариндоши қарамоғига топширилгани билдирилди.
Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.






