АсосийЖамият

Президент педофилия учун умрбод қамоқ жазосини жорий қилишни маъқуллади

Давлат дастури доирасида аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтириш, педофилия учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини жорий этиш каби бир қатор ташаббусларни қўллаб-қувватлади.

'Президент педофилия учун умрбод қамоқ жазосини жорий қилишни маъқуллади'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтириш, педофилия учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини жорий этиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Давлат дастури доирасида аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтириш, педофилия учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини жорий этиш, ипотека ва электромобил хариди учун кредит механизмларини такомиллаштириш, қайта тикланувчи энергия манбаларининг улушини 30 фоизга етказиш, коррупцияга қарши курашишни янги босқичга олиб чиқиш, жиноят ишлари бўйича судларда халқ вакиллари ҳайъати иштирокини йўлга қўйиш каби ташаббуслар қўллаб-қувватланди.

Шунингдек, маҳалла маблағлари сарфи бўйича очиқ ҳисобдорликни кучайтириш, маҳаллаларда ички йўллар, пиёдалар ва велойўлакларни ташкил этиш, бизнес-инкубаторлар яратиш, саноат зоналари ҳузурида касбий қайта тайёрлаш марказлари очиш, дарахт кесиш учун жавобгарликни қатъийлаштириш, энергия самарадорлиги бўйича КПИ жорий этиш, утилизация ва қайта ишлаш занжирини йўлга қўйиш каби таклифлар қизиқарли деб топилди.

“Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтиришъ йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва "Ўзбекистон — 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури” лойиҳасида аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг барча кўринишларига барҳам бериш, бу борада жамиятда муросасиз муҳитни шакллантиришга қаратилган янги чора-тадбирлар белгиланиши кўзда тутилганди.

Шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан содир этилган жинсий ва зўравонликка оид жиноятларни тергов қилишни прокуратура органларининг мутлақ ваколатига ўтказилади. Вояга етмаган шахслар ва хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик билан боғлиқ ишларни тергов қилиш ва кўришга ихтисослашган ва махсус тайёргарликдан ўтган терговчи ва судялар фаолиятини йўлга қўйилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳилола Умарова Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:48

    Ҳилола Умарова Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди

    Унинг ўрнига ушбу лавозимга Илҳом Тоҳирович Сирожев тайинланган.

    'Андижон шаҳри ҳокими калтакландими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:10

    Андижон шаҳри ҳокими калтакландими?

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга изоҳ берилди.

    'Ўзбекистон 2028 йилда “Мирзо Улуғбек” номли сунъий йўлдошини учиради'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:58

    Ўзбекистон 2028 йилда “Мирзо Улуғбек” номли сунъий йўлдошини учиради

    Президентга 2028 йилда 6U форматдаги илмий сунъий йўлдош учириш ва биринчи ўзбек фазогирини тайёрлаш бўйича дастлабки режалар тақдим этилди.

    '2026 йилга мўлжалланган ислоҳотлар ва Давлат дастури тақдимот қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:51

    2026 йилга мўлжалланган ислоҳотлар ва Давлат дастури тақдимот қилинди

    Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича 2026 йилга мўлжалланган устувор ислоҳотлар дастурлари ҳамда Давлат дастури лойиҳалари билан танишди.

    'Январда 11 мингдан ортиқ йўловчи чиптасиз юргани учун жазоланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:45

    Январда 11 мингдан ортиқ йўловчи чиптасиз юргани учун жазоланди

    Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, бир ой давомида автобусларда йўл ҳақини тўламаган 11 502 нафар йўловчига нисбатан баённома расмийлаштирилган.

    'Сурхондарёда ЙПХ инспекторига пора таклиф қилган хорижлик ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:38

    Сурхондарёда ЙПХ инспекторига пора таклиф қилган хорижлик ушланди

    Ҳиндистон фуқароси йўл ҳаракати патруль ходимига 10 млн сўм пора бермоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.