АсосийДунё

Мамдани Нью-Йорк мери бўлгач, Исроилга дрон етказган компания Бруклиндан чиқарилди

Ҳозирча компания ва шаҳар маъмурияти қарор юзасидан расмий изоҳ бермаган.

'Мамдани Нью-Йорк мери бўлгач, Исроилга дрон етказган компания Бруклиндан чиқарилди'ning rasmi

The New York Post нашрининг хабар беришича, Нью‑Йорк шаҳрида Исроилга дронлар етказиб бериб келган Easy Aerial компанияси ижарадан чиқарилмоқда.

Маълум қилинишича, Brooklyn Navy Yard Development Corp мазкур компания билан ижара шартномасини узайтиришдан бош тортган. Қарор шаҳар мерияси томонидан тайинланган директорлар кенгаши томонидан қабул қилинган.

Қайд этилишича, Easy Aerial Исроилни дронлар билан таъминлаб келган. Компаниянинг Бруклиндаги ҳудуддан чиқарилиши эса сиёсий ва жамоатчилик доирасида турлича муносабатларга сабаб бўлмоқда.

Ҳозирча компания ва шаҳар маъмурияти қарор юзасидан расмий изоҳ бермаган.

    Бошқа янгиликлар