АсосийДунё

Мужтабо Хоманаий АҚШ ва Исроилдан товон талаб қилди

Эрон етакчиси етказилган зарар учун компенсация ундириш масаласини кўтарди.

'Мужтабо Хоманаий АҚШ ва Исроилдан товон талаб қилди'ning rasmi

Эрон Олий раҳбари Мужтабо Хоманаий АҚШ ва Исроилни “тажовузкорлар” деб атаб, Теҳрон улардан етказилган зарар учун товон пули талаб қилишини маълум қилди. У бу ҳақда “Fars” нашрига берган интервьюсида айтган.

Унинг сўзларига кўра, Эрон ҳеч қачон ҳужум қилган томонларни жавобсиз қолдирмайди ва компенсация масаласини охиригача олиб боради. Шунингдек, у Ҳормуз бўғози бошқаруви “янги босқич”га ўтишини таъкидлаб, бу масала АҚШ билан музокараларда асосий талаблардан бири эканини қайд этди.

Хоманаий Эрон уруш бошламаганини урғулар экан, мамлакат ўз “қонуний ҳуқуқлари”дан воз кечмаслигини билдирди. У, шунингдек, Эрон халқини “жанг майдонидаги шартсиз ғолиб” деб атади ва Форс кўрфази давлатларини “тўғри қарор қабул қилишга” чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп АҚШ ва Эрон ўртасида икки ҳафталик сулҳга эришилганини маълум қилган эди. Маълумотларга кўра, томонлар ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар 10 апрель куни Исломободда ўтказилиши режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Америка аэропортда самолёт ҳалокатга учради'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:53

    Америка аэропортда самолёт ҳалокатга учради

    Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар бор.

    'Мужтабо Хоманаий махфий музокараларда иштирок этгани айтилмоқда'ning rasmi

    Дунё 09.04.2026 12:53

    Мужтабо Хоманаий махфий музокараларда иштирок этгани айтилмоқда

    Ҳозирда томонлар расмий музокараларга тайёргарлик кўрмоқда.

    'Хитой АҚШни хитойлик тадқиқотчининг ўлими бўйича тергов олиб боришга чақирди'ning rasmi

    Дунё 09.04.2026 08:54

    Хитой АҚШни хитойлик тадқиқотчининг ўлими бўйича тергов олиб боришга чақирди

    CBS News хабарига кўра, хитойлик тадқиқотчи федерал терговчилар билан суҳбатлашгандан сўнг қисқа вақт ичида вафот этган.

    'Ҳизбуллоҳ Ливанга қилинган ҳужумларга жавобан Шимолий Исроилга ракета учирди'ning rasmi

    Дунё 09.04.2026 07:16

    Ҳизбуллоҳ Ливанга қилинган ҳужумларга жавобан Шимолий Исроилга ракета учирди

    Ливанлик Ҳизбуллоҳ гуруҳи ўз жавобини Исроилнинг мамлакатга нисбатан тажовузи тўхтагунча давом эттиришини маълум қилмоқда.

    'АҚШ президенти Дональд Трамп НАТОни яна танқид қилди'ning rasmi

    Дунё 09.04.2026 04:54

    АҚШ президенти Дональд Трамп НАТОни яна танқид қилди

    АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида НАТО фаолиятига танқидий муносабат билдирди.

    'Эрон АҚШ ва Исроил ўртасидаги уруш тугадими?'ning rasmi

    Дунё 08.04.2026 02:55

    Эрон АҚШ ва Исроил ўртасидаги уруш тугадими?

    Трамп икки ҳафталик оташкесимга рози эканини эълон қилди.