АсосийЖамият

Малайзияда ўзбекистонлик қизларни шаҳвоний эксплуатация қилган гуруҳ фош бўлди

Тожикистонлик аёл мазкур уюшган жиноий гуруҳга раҳбарлик қилиб келган.

'Малайзияда ўзбекистонлик қизларни шаҳвоний эксплуатация қилган гуруҳ фош бўлди'ning rasmi

Малайзияда ўзбекистонлик қизларни шаҳвоний эксплуатация қилган жиноий гуруҳ фош этилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги тезкор қидирув департаменти томонидан Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида одам савдоси жиноятини содир этиб келаётган уюшган жиноий гуруҳ аъзоларини аниқлаш бўйича тезкор тадбир ўтказилган.

1971 йилда Тожикистон Республикасида туғилган аёл мазкур уюшган жиноий гуруҳга раҳбарлик қилиб, ўзининг Ўзбекистонда яшовчи жиноий шериклари орқали Telegram’да “Куала-Лумпур шаҳридаги ресторанга янги ходимларни ишга оламиз” сарлавҳаси остида эълон жойлаган.

Уларга мурожаат қилган шахслар билан гуруҳнинг Тошкентдаги аъзолари учрашиб, турли хил ёлғон ваъдалар билан Куала Лумпурга жўнатиш билан шуғулланиб келган.

Тезкор тадбир давомида Тожикистон фуқароси бўлган аёл қўл остига ишлаш учун келган қизларни шаҳвоний эксплуатация қилган бўлса, турли лавозимларда ишлаган йигитларни олдиндан ваъда қилинган 500 АҚШ доллар миқдордаги ойлик маош, бепул турар-жой, 4 маҳал озиқ-овқат билан таъминламаган. Ишчи визаларни расмийлаштирмасдан, иш ҳаққини бермасдан фуқаролик паспортларини олиб, мажбурий меҳнат билан шуғуллантириб келган.

Айни вақтга қадар ушбу жиноий гуруҳдан жабр кўрган 8 нафар шахслар аниқланиб, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда ЙТҲга учраган Lacetti иккига бўлиниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:26

    Тошкентда ЙТҲга учраган Lacetti иккига бўлиниб кетди

    Leapmotor ва Lacetti иштирокидаги ЙТҲ ҳақида расмий маълумот берилди.

    '“Ўрикзор”да муштлашув юз берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:15

    “Ўрикзор”да муштлашув юз берди

    Одамлар бир-бирига нисбатан куч ишлатгани, темир жисм ва тошлар билан ҳужум қилгани аниқланган.

    'Тошкентда номаълум шахс фуқаролардан қурол харид қилиш бўйича йўл-йўриқ сўраб юргани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:13

    'Бугун ўзгарувчан ҳаво бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:53

    Бугун ўзгарувчан ҳаво бўлади

    15 февраль куни ёғингарчиликсиз, туманли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

    'Бухорода машҳурлик учун одамни оёғидан осиб қўйишди'ning rasmi

    Жамият 14.02.2026 16:41

    Бухорода машҳурлик учун одамни оёғидан осиб қўйишди

    Пешку туманидаги ошхоналарнинг бирида Инстаграм учун саҳналаштирилган видеода фуқаро оёғидан осиб қўйилган, “қассоб” ролидаги шахс эса унинг атрофида пичоқ чархлаб тургани акс этган.

    'Пенсия жамғармаси пенсионерларни огоҳлантирди'ning rasmi

    Жамият 14.02.2026 15:45

    Пенсия жамғармаси пенсионерларни огоҳлантирди

    Фирибгарлар ўзларини банк ёки Пенсия жамғармаси ходими сифатида таништирмоқда.