Қозоғистон Геология қўмитаси маълумотларига кўра, ҳудудда 4 миллиард тоннадан ортиқ нефть бор ва бу ҳозирги суръат билан тахминан 50 йилга етади.
Олтин захиралари эса 2,3 минг тоннага баҳоланиб, ҳозирги қазиб олиш суръати билан 37 йиллик ресурс ҳисобланади.
Қўмита раҳбари Қанат Ерубаев ресурсларнинг давомий тадқиқи ва янгиланиши мамлакатнинг иқтисодий потенциалини сақлаш ва кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.






