АсосийДунё

Шавкат Мирзиёев Қаллибек Камолов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев атоқли давлат ва жамоат арбоби, меҳнат фахрийси Қаллибек Камоловнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

'Шавкат Мирзиёев Қаллибек Камолов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

Қайд этилишича, Қаллибек Камолов 1926 йил 18 мартда Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида туғилган. 1955 йилда Нукус давлат университетини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Қорақалпоғистон Республикаси ёшлар қўмитаси котиби, Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, Нукус шаҳар ижроия қўмитаси раиси каби лавозимларда ишлаган.

Шунингдек, у коммунал хўжалиги вазири, йўл транспорти ва автомобиль йўллари вазири, партия қўмитаси котиби вазифаларида фаолият юритган. 1959–1963 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, 1963–1984 йилларда эса партия қўмитасининг биринчи котиби сифатида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган.

Таъзия хатида таъкидланишича, Қаллибек Камолов бой тажрибаси, юксак инсоний фазилатлари ва Ватанга садоқати билан эл-юрт қалбидан чуқур жой олган. Унинг раҳбарлигида Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги, саноат ва ишлаб чиқариш соҳалари ривожлантирилган, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилган.

Сўнгги йилларда у Қорақалпоғистон Республикаси нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси сифатида фаолият юритиб, кексаларни қўллаб-қувватлаш ва ёшларни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларида фаол иштирок этган.

Қаллибек Камолов давлат ва халқ олдидаги хизматлари учун “Шуҳрат” медали ва “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Португалия Ички ишлар вазири довул ортидан истеъфога чиқди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:08

    Португалия Ички ишлар вазири довул ортидан истеъфога чиқди

    Португалия Ички ишлар вазири Мария Лусия Амарал лавозимидан истеъфо берди.

    'Лавров МДҲда рус тилини фаол тарғиб қилишга ваъда берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:03

    Лавров МДҲда рус тилини фаол тарғиб қилишга ваъда берди

    Бу ҳақда у 11 февраль куни Давлат думасидаги ҳукумат соатида сўз юритди.

    'Истанбулдаги черковга ҳужум бўйича уч шахсга икки марта умрбод қамоқ жазоси берилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:13

    Истанбулдаги черковга ҳужум бўйича уч шахсга икки марта умрбод қамоқ жазоси берилди

    Истанбул оғир жиноятлар суди Сариер туманидаги Санта-Мария католик черковига уюштирилган террор ҳужуми бўйича икки тожикистонлик ва бир россияликни ҳар бири учун икки марта умрбод қамоқ ҳамда қўшимча 143 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди.

    'Трамп Нетаньяхуни Оқ уйда қабул қилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:52

    Трамп Нетаньяхуни Оқ уйда қабул қилади

    Хўш, улар нимани муҳокама қилади?

    'Россияда мигрантлар учун янги солиқ ва даромад назорати жорий этилади'ning rasmi

    Дунё 10.02.2026 12:25

    Россияда мигрантлар учун янги солиқ ва даромад назорати жорий этилади

    Даромади тасдиқланмаган мигрантларнинг вақтинча яшаш муддати қисқартирилиши мумкин.

    'Афғонистонда аёлларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик юмшатилди'ning rasmi

    Дунё 10.02.2026 03:27

    Афғонистонда аёлларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик юмшатилди

    Афғонистонда қабул қилинган янги қоидаларга кўра, агар аёлга нисбатан калтаклаш оғир тан жароҳатларига олиб келмаган бўлса, эркак жавобгарликка тортилмайди.