АсосийДунё

Самарқандда сирли ўлим: блогернинг отаси руҳий шифохонадан қайтгач вафот этди

Ҳолат юзасидан прокуратура текшируви бошлаган.

'Самарқандда сирли ўлим: блогернинг отаси руҳий шифохонадан қайтгач вафот этди'ning rasmi

Блогернинг айтишича, 1956 йилда туғилган, ИИ-гуруҳ ногирони бўлган отаси 10 апрель куни сирли тарзда йўқолган. Бир суткалик қидирувлардан сўнг у Самарқанд туманидаги руҳий хасталар шифохонасида экани аниқланган. Оила аъзоларининг таъкидлашича, бемор у ерга Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган ва бу ҳақда яқинларига хабар берилмаган.

Темур Малик шифохонада отасига кучли таъсир қилувчи дори воситалари қўлланганини иддао қилиб, у уйга қайтарилгач бир сутка давомида ҳушига келмай ётгани ва 14 апрель куни вафот этганини билдирган. Марҳум сўнгги йилларда алсгеймер касаллиги билан оғриб келган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан вилоят прокуратурасига ариза киритилган бўлиб, суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳам мазкур воқеа бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилиб, якунда қонуний қарор қабул қилинишини билдирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Австралиядаги нефтьни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:12

    Австралиядаги нефтьни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлди

    Австралиядаги нефтьни қайта ишлаш заводида ёнғин бензин таъминоти бўйича хавотирларни кучайтирди.

    'Туркияда мактабда отишма: 9 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:40

    Туркияда мактабда отишма: 9 киши ҳалок бўлди

    Туркиянинг Қаҳрамонмараш шаҳридаги мактабда юз берган отишма оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди.

    'Кремль Петер Мадярни ғалаба билан табриклашдан бош тортди'ning rasmi

    Дунё 14.04.2026 04:50

    Кремль Петер Мадярни ғалаба билан табриклашдан бош тортди

    Россия Президенти матбуот котиби “дўст бўлмаган” давлатларга табрик йўлланмаслигини билдирди.

    'Орбан даври Петер Мадярнинг Венгрия сайловидаги йирик ғалабаси билан якунланди'ning rasmi

    Дунё 13.04.2026 07:02

    Орбан даври Петер Мадярнинг Венгрия сайловидаги йирик ғалабаси билан якунланди

    Виктор Орбаннинг 16 йиллик ҳокимияти тугади ва “сайлов автократияси” деб танқид қилинган тизим парчаланди

    'Жанубий Корея Қозоғистондан нефть импортини йўлга қўймоқчи'ning rasmi

    Дунё 13.04.2026 04:01

    Жанубий Корея Қозоғистондан нефть импортини йўлга қўймоқчи

    Эрон атрофидаги кескинлик ва Ҳормуз бўғозидаги хатарлар Сеулни янги энергия манбаларини излашга мажбур қилмоқда.

    'Афсонавий ҳинд Болливуд қўшиқчиси Аша Бҳосле 92 ёшида вафот этди'ning rasmi

    Дунё 12.04.2026 16:58

    Афсонавий ҳинд Болливуд қўшиқчиси Аша Бҳосле 92 ёшида вафот этди

    Унинг овози 1970–80-йилларда ҳинд киноси мусиқасининг энг машҳур ва таъсирли белгиларидан бири бўлиб, Болливуд саундтрекларининг шаклланишига катта ҳисса қўшган.