АсосийДунё

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади

Синов тариқасида битта округ ташкил этилиб, 2–3 йил давомида синовдан ўтказилади.

'Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади'ning rasmi

Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий ислоҳотларнинг навбатдаги босқичи доирасида вилоят ва туманларни тугатиб, уларнинг ўрнига 20 та округ ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилган.

Жапаровнинг айтишича, ҳозирда мамлакатда 44 та туман ва 33 та шаҳар мавжуд бўлиб, келгусида бошқарув тизими соддалаштирилади.

“Вилоятлар ва туманлар тугатилади, 20 та округ қолади. Соддароқ айтганда, 20 та вилоят шаклланади. Бироқ бу жараён дарҳол эмас, тахминан 3–4 йил ичида амалга оширилади”, — деди Жапаров.

Унинг таъкидлашича, дастлаб тажриба сифатида битта округ ташкил этилиб, 2–3 йил давомида синовдан ўтказилади. Асосий мезон сифатида янги тузилма давлат бюджети дотациясига қарам бўлмасдан фаолият юрита олиши белгиланмоқда.

Агар тажриба муваффақиятли якунланса, мамлакат тўлиқ округлар тизимига ўтказилади.

Президент, шунингдек, маъмурий-ҳудудий ислоҳотларнинг биринчи босқичи муваффақиятли амалга оширилганини қайд этди. Сўнгги икки йил ичида Қирғизистонда айил округлари сони 452 тадан 231 тагача қисқартирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Халқ номидан”: Виктория Боня Путинга кескин мурожаат қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:26

    “Халқ номидан”: Виктория Боня Путинга кескин мурожаат қилди

    Блогер Виктория Боня Россия президенти Владимир Путинга ижтимоий муаммолар юзасидан очиқ видеомурожаат йўллади.

    'Австралиядаги нефтьни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:12

    Австралиядаги нефтьни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлди

    Австралиядаги нефтьни қайта ишлаш заводида ёнғин бензин таъминоти бўйича хавотирларни кучайтирди.

    'Самарқандда сирли ўлим: блогернинг отаси руҳий шифохонадан қайтгач вафот этди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:32

    'Туркияда мактабда отишма: 9 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:40

    Туркияда мактабда отишма: 9 киши ҳалок бўлди

    Туркиянинг Қаҳрамонмараш шаҳридаги мактабда юз берган отишма оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди.

    'Кремль Петер Мадярни ғалаба билан табриклашдан бош тортди'ning rasmi

    Дунё 14.04.2026 04:50

    Кремль Петер Мадярни ғалаба билан табриклашдан бош тортди

    Россия Президенти матбуот котиби “дўст бўлмаган” давлатларга табрик йўлланмаслигини билдирди.