АсосийДунё

“Халқ номидан”: Виктория Боня Путинга кескин мурожаат қилди

Блогер Виктория Боня Россия президенти Владимир Путинга ижтимоий муаммолар юзасидан очиқ видеомурожаат йўллади.

'“Халқ номидан”: Виктория Боня Путинга кескин мурожаат қилди'ning rasmi

У ўз мурожаатини “халқ номидан” қилаётганини айтиб, оддий фуқаролар ва давлат раҳбари ўртасида “қалин девор” борлигини таъкидлади. 18 дақиқалик видео унинг Instagram саҳифасида эълон қилинган.

Мурожаатда блогер Доғистондаги сув тошқинлари, Анапа ҳудудидаги экологик муаммолар, жумладан мазут доғлари, шунингдек “Қизил китоб”га киритилган ҳайвонларни овлашга оид қарор лойиҳаси ҳақида танқидий фикрлар билдирди. Унинг сўзларига кўра, айрим ҳудудларда фуқаролар муаммолар билан ёлғиз қолмоқда.

Шунингдек, у Новосибирск вилоятида чорва молларини мусодара қилиш ҳолатларини ҳам тилга олиб, айрим ҳаракатлар кескин танқидга лойиқ эканини айтди.

Боня ижтимоий тармоқлар чекланиши масаласига ҳам тўхталиб, бу ҳолат одамларни бир-бири билан алоқада бўлиш имкониятидан маҳрум қилаётганини қайд этди. У президентга фуқаролар тўғридан-тўғри мурожаат қила оладиган очиқ платформа яратишни таклиф қилди.

Мазкур мурожаатни блогер Айза-Лилуна Ай ҳам қўллаб-қувватлаб, мамлакатдаги ижтимоий муаммолар ва ахборот олиш имкониятлари чекланаётганини танқид қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:36

    Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади

    Синов тариқасида битта округ ташкил этилиб, 2–3 йил давомида синовдан ўтказилади.

    'Австралиядаги нефтьни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:12

    Австралиядаги нефтьни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлди

    Австралиядаги нефтьни қайта ишлаш заводида ёнғин бензин таъминоти бўйича хавотирларни кучайтирди.

    'Самарқандда сирли ўлим: блогернинг отаси руҳий шифохонадан қайтгач вафот этди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:32

    'Туркияда мактабда отишма: 9 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:40

    Туркияда мактабда отишма: 9 киши ҳалок бўлди

    Туркиянинг Қаҳрамонмараш шаҳридаги мактабда юз берган отишма оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди.

    'Кремль Петер Мадярни ғалаба билан табриклашдан бош тортди'ning rasmi

    Дунё 14.04.2026 04:50

    Кремль Петер Мадярни ғалаба билан табриклашдан бош тортди

    Россия Президенти матбуот котиби “дўст бўлмаган” давлатларга табрик йўлланмаслигини билдирди.