Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг билдиришича, Lotte City Hotel Tashkent Palace бузилиши бўйича маълумотлар рад этилган. Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ҳамда меҳмонхона маъмурияти фуқаролардан расмий манбаларга таяниш ва текширилмаган хабарларни тарқатмасликни сўраган.
Меҳмонхона 1958 йилда қурилган бўлиб, 1,14 гектар майдон ва 24 300 квадрат метр майдонни эгаллайди. 232 та хонаси мавжуд бўлган бинонинг архитектура қиёфаси инвестор келишуви билан сақланиши керак. Қурилиш, таъмирлаш ёки реконструкция ишлари фақат Қурилиш вазирлиги ва Маданий мерос агентлиги билан келишилгач амалга оширилади.
Меҳмонхона 2024 йил ноябрда “Альфа инвест” суғурта компаниясига 20 миллион долларга сотилган ва хусусийлаштириш жараёнида Давактив агентлиги, KPMG ва Deloitte компаниялари жалб қилинган.






