АсосийДунё

Италияда Олимпия ўйинларининг илк кунида темир йўлда қўпорувчилик содир этилди

Ҳодиса поездлар ҳаракатида жиддий кечикишларга сабаб бўлган.

'Италияда Олимпия ўйинларининг илк кунида темир йўлда қўпорувчилик содир этилди'ning rasmi

Италия расмийлари Олимпия ўйинларининг биринчи куни темир йўл инфратузилмасига зарар етказилганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters нашри мамлакат транспорт вазирлигига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, полиция мамлакатнинг турли ҳудудларида учта алоҳида ҳолатни аниқлаган. Ушбу ҳодисалар тезкор, шаҳарлараро ва минтақавий поездлар қатновида 2,5 соатгача кечикишларга олиб келган. Марке вилоятидаги Пезаро шаҳри яқинида темир йўл қурилмасига ўт қўйилган, Болоньяда эса поездлар тезлигини ўлчашда фойдаланиладиган электр кабеллари кесиб ташланган.

Шунингдек, Болонья—Падуа йўналишидаги қурилмада қўлбола портловчи мослама зарарсизлантирилган.

Италия транспорт вазирлиги мазкур воқеаларни 2024 йилда Парижда бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш куни Франциянинг юқори тезликдаги темир йўл тармоғига уюштирилган ҳужумлар билан таққослаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хитойда биотехнология заводи портлаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:39

    Хитойда биотехнология заводи портлаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

    Маҳаллий ҳокимият томонидан ҳодиса сабабларини аниқлаш учун махсус тергов гуруҳи тузилган.

    'Ҳиндистонда одамлар учаётган аттракцион қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:11

    Ҳиндистонда одамлар учаётган аттракцион қулаб тушди

    Ҳодиса оқибатида 1 нафар полиция инспектори вафот этган. 13 киши жаротланган.

    'Италия бош вазири Олимпиадада ухлаб қолди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:02

    Италия бош вазири Олимпиадада ухлаб қолди

    Ушбу ҳолат кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    'Исроилнинг Ғазога навбатдаги зарбаси, Ватанга қайтарилган рус ва украин асирлари, ижобий ечим кутаётган АҚШ-Эрон муносабатлари – ҳафтанинг жаҳон сиёсатидаги долзарб воқеалари'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:44

    Исроилнинг Ғазога навбатдаги зарбаси, Ватанга қайтарилган рус ва украин асирлари, ижобий ечим кутаётган АҚШ-Эрон муносабатлари – ҳафтанинг жаҳон сиёсатидаги долзарб воқеалари

    Якунланаётган ҳафтада жаҳон сиёсий майдонида ҳам кўплаб муҳим воқеалар юз берди. Россия ва Украина муносабатларига илиқлик кириб, умидли қадамлар босила бошлаган бир пайтда Исроил Ғазога нисбатан қуролли ҳаракатларини бошлади. Эрон ва АҚШ ядро қуроллари масаласидаги келишмовчиликларини ҳал қилиб олиш ниятида музокаралар бошлади. Демак, ана шундай долзарб ҳодисалар юзасидан “Даракчи”да суҳбатлашамиз.

    'Трамп ва Нетаньяху 11 февраль куни АҚШда учрашишади'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:28

    Трамп ва Нетаньяху 11 февраль куни АҚШда учрашишади

    Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху келаси ҳафта Қўшма Штатларга яна бир ташриф билан жўнаб кетади.

    'Nipah вирусидан бир киши вафот этди'ning rasmi

    Дунё 07.02.2026 11:04

    Nipah вирусидан бир киши вафот этди

    Бемор билан алоқада бўлган 35 киши карантинга олинган.