Исроил-Фаластин муносабатлари
Ҳафта бошида Исроил Ғазога навбатдаги зарбасини йўллади.
Бунинг натижасида камида 20 дан ортиқ фаластинлик, жумладан, бир неча бола ва бир фелдшер ҳалок бўлди, 40 га яқини яраланди, дея хабар берди ҳудудшифохоналари.
Хусусан, биргина “Ал-Шифо” касалхонаси эвакуация қилинган оилалар учун қурилган чодирлар ва уйларнинг портлаши оқибатида ҳалок бўлган 13 киши, жумладан беш бола жасади олиб келинганини маълум қилди.
Исроилнинг бу ҳаракати икки давлат ўртасида октябр ойида тузилган сулҳни қўпол равишда бузиш ҳисобланади. Таъкидлаш керакки, сулҳ кучга кирганидан буён ҳужум ва зарбалар натижасида 556 нафар фаластинлик ўлдирилган, уларнинг ярми аёллар ва болалар. Исроил ҳарбийлари эса сулҳ бошланганидан бери ўз аскарларидан тўрт нафари ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган.
Россия-Украина муносабатлари
Тугаб бораётган ҳафта Россия-Украина томонлари ўртасида муросасозликка, сулҳга интилиш ҳафтаси бўлди, десак муболаға бўлмайди. Хусусан, ўтиб бораётган ҳафта давомида АҚШ воситачилигида Абу-Дабида ўтган уч томонлама музокаралар Украина ва Россия ўртасидаги урушга барҳам бериш, тинчлик ўрнатилишида умидли воқеа бўлди.
Музокаралар якунида Украина ва Россия ҳарбий асирлар ва тинч аҳоли алмашинувини амалга оширди.Унга кўра, иккала томондан 157 нафардан ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакилларидан иборат асирлар Ватанига қайтарилди.
Бу алмашинув ўтган йилнинг октябр ойидан кейинги узоқ кутилган асирлар алмашинуви бўлди.
Россия-Украина мавзусида бу ҳафтаЗелинскийнинг Франсия телевидениесига берган интервюси ҳам йирик воқеа бўлди. Интервю чоғида Президент Россия билан уруш майдонларида 55 000 украиналик вафот этганини айтиб ўтди, шунингдек, “бедарак йўқолган”лар рўйхати ҳам жуда кўпчиликни ташкил этишини таъкидлади.
Зеленскийга кўра, икки давлат ўртасидаги ҳудудлар масаласини фақатгина Путин иштирокидаги учрашув ва музокаралар давомида ҳал қилиш мумкин. Шунингдек, Украина раҳбари музокаралар осон бўлмагани, аммо у ҳам ижобий натижалар тезроқ бўлишини исташини айтди.
ББC нашри эса воқеалар ҳақида: Абу-Дабидаги музокаралар – АҚШ президенти Доналд Трампнинг урушни тугатишга қаратилган ҳаракатларининг бир қисмидир, – деб ёзди.
АҚШ-Эрон муносабатлари
Ҳар ерда шай АҚШ раҳбари Дональд Трамп Эрондаги намойишлар ва ислом республикасининг ядровий дастурини ҳам эътибордан четда қолдирмади. Айни масалалар юзасидан икки давлат ўртасидаги музокаралар Уммон пойтахти – Маскатда бошланди.
Қизиғи шундаки, учрашувлар Истанбулда бўлиширежалаштирилган эди, аммо Трампнинг баёнотларидан сўнг манзил ўзгартирилди.
Жиддий келишувлар ҳақида расман хабар бўлмасада, Трамп Эронга келишувлар қизиқлиги, илк музокаралар яхши ўтаётганини айтди.
Эрон делегациясига раҳбарлик қилаётган мамлакат ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи ҳам биринчи кундан кейин ҳаммаси яхши бошланганини таъкидлади.
Бу орада Трамп Эрон билан ҳар қандай савдо аоқалари бўлган давлатларни бож учун қўшимча таърифлар жорий қилиш билан қўрқитиб қўйди, аммо ҳозирча аниқ тартиб ва фоизлар ҳақида маълумот бермади.
Муҳаммадали Пўлатов






