МДҲга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари 18 апрель куни Москвада йиғилиб, Форс кўрфази минтақасидаги кескин вазиятни муҳокама қилди. Йиғилишда Яқин Шарқдаги вазиятнинг Евроосиё хавфсизлигига таъсирига алоҳида эътибор қаратилди.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида Сергей Лавров Форс кўрфази ҳудудидаги кескинлик мисли кўрилмаган даражага чиққанини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатлари ортидан юзага келган вазият бутун Яқин Шарқни қамраб олмоқда.
Йиғилиш якунида вазирлар томонидан мазкур масала юзасидан махсус баёнот қабул қилинди. Унда энергия ташувчилар, озиқ-овқат ва ўғитлар таъминоти хавфсизлиги, шунингдек, Евроосиёдаги умумий хавфсизлик архитектурасини қайта кўриб чиқиш зарурати қайд этилди.
Тадбирда Ўзбекистон номидан Бахтиёр Саидов иштирок этди. Шунингдек, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон ва Арманистон вакиллари ҳамда МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев қатнашди






