АсосийДунё

Қозоғистонда яшаш рухсатномаси учун қозоқ тилини Б1 даражада билиш талаб қилинмоқда

Янги тартиб тафсилотлари яқин кунларда расмий манбаларда эълон қилиниши кутилмоқда.

'Қозоғистонда яшаш рухсатномаси учун қозоқ тилини Б1 даражада билиш талаб қилинмоқда'ning rasmi

Қозоғистонда яшаш учун рухсатнома бериш тартиби ўзгартирилмоқда. Эндиликда аризачилардан қозоқ тилини камида Б1 даражада билиш талаб этилади. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.

DW хабарига кўра, 13 апрелдан бошлаб мамлакатга кўчиб келган айрим хорижий фуқаролар, жумладан Россия ва Украина фуқаролари ҳамда хорижда яшаб келган этник қозоқлар яшаш рухсатномаси учун ариза топширишда рад жавобларини ола бошлаган. 

Релокантлар орасида мажбурий тил тести жорий этилгани ва кўпчилик ундан ўта олмагани ҳақида хабарлар тарқалган. Аввал А1 даража талаб қилинган бўлса, амалда талаблар кучайтирилгани айтилмоқда.

Расмий даражада бу ўзгаришлар ҳали тўлиқ эълон қилинмаган. Олмаота миграция хизмати вазиятга изоҳ бермаган, бироқ ҳозирда Астанада тегишли маслаҳатлашувлар олиб борилаётганини билдирган.

Манбаларга кўра, миграция сиёсатидаги янгиликлар доирасида яшаш рухсатномасини бериш ваколати Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига ўтказилган. 

Шунингдек, 13 февралдан бошлаб “рақамли баҳолаш” тизими жорий этилиб, у орқали аризачиларнинг тўловга қобилияти ва ишончлилиги баҳоланмоқда. Ушбу тизим барча хорижликлар учун мажбурий бўлиб, биринчи босқичда қозоқ тилидан Б1 даражасида тест топшириш талаб этилади.

Бундан ташқари, номзодларнинг оила таркиби, таълим даражаси, иш тажрибаси, касбий кўникмалари, соғлиғи ва Қозоғистонда қариндошлари бор-йўқлиги ҳам ўрганилади. Аввалгидек, мамлакат иқтисодиёти учун муҳим бўлган мутахассисларга устуворлик берилади.

Янги тартибга кўра, аризалар фақат ҳукумат томонидан белгиланган еттита устувор ҳудудда қабул қилинади. Улар қаторига Ақмола вилоятининг айрим туманлари, Абай, Шарқий Қозоғистон, Қостанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятлари ва Улйтау киради. Миллионлик шаҳарлар — Олмаота, Астана ва Чимкент — ушбу рўйхатга киритилмаган ва амалда яшаш русатномаси олувчилар учун ёпилмоқда.

Шунингдек, аризачилар маҳаллий ижро органларида суҳбатдан ўтиши лозим. Баҳолаш тизимининг барча босқичларидан муваффақиятли ўтган шахсларгина миграция хизматига ҳужжат топшириш ҳуқуқини берувчи билдиришнома олади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги қоидалар барча хорижий фуқароларга — Марказий Осиё давлатлари вакиллари ва Хитой фуқароларига ҳам бирдек татбиқ этилади. Янги тартиб тафсилотлари яқин кунларда расмий манбаларда эълон қилиниши кутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Доғистонда кучли кўчки: қишлоқ уйлари вайрон бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:32

    Доғистонда кучли кўчки: қишлоқ уйлари вайрон бўлди

    Кучли ёғингарчиликлар ортидан юз берган табиий офат катта ҳудудни қамраб олган.

    'ЕИ Украинага 90 млрд евро кредит ажратишни бошлайди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:54

    ЕИ Украинага 90 млрд евро кредит ажратишни бошлайди

    Иккинчи чоракдан молиявий ёрдам босқичма-босқич берилиши кутилмоқда, шу билан бирга Россия ҳужумлари кучаймоқда.

    'Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади'ning rasmi

    Дунё 16.04.2026 13:36

    Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади

    Синов тариқасида битта округ ташкил этилиб, 2–3 йил давомида синовдан ўтказилади.

    '“Халқ номидан”: Виктория Боня Путинга кескин мурожаат қилди'ning rasmi

    Дунё 16.04.2026 13:26

    “Халқ номидан”: Виктория Боня Путинга кескин мурожаат қилди

    Блогер Виктория Боня Россия президенти Владимир Путинга ижтимоий муаммолар юзасидан очиқ видеомурожаат йўллади.

    'Австралиядаги нефтьни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Дунё 16.04.2026 08:12

    Австралиядаги нефтьни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлди

    Австралиядаги нефтьни қайта ишлаш заводида ёнғин бензин таъминоти бўйича хавотирларни кучайтирди.