АсосийДунё

Шимолий Кореяда “Калмар ўйини”ни кўрганлар жазоланмоқда

Шимолий Кореяда Жанубий Корея сериалларини томоша қилиш ёки К-поп тинглаш учун оғир жазолар қўлланилиши мумкин.

'Шимолий Кореяда “Калмар ўйини”ни кўрганлар жазоланмоқда'ning rasmi

Гувоҳлар маълумотларига таянган Амнестй Интернатионалга кўра, бундай ҳолатларда мактаб ўқувчилари ҳам меҳнат лагерларига жўнатиш, оммавий таҳқирлаш, ҳатто қатлга қадар борган воқеалар қайд этилган.

Маълумотларда айтилишича, “Қуёш авлодлари”, “Калмар ўйини” каби машҳур драмаларни кўриш ёки К-поп қўшиқларини тинглаш “жиноят” сифатида баҳоланиши эҳтимол. Энг оғири — жазо кўпинча пул ва таниш-билишга боғлиқ экани таъкидланади: имконияти борлар пора билан енгилроқ чиқиб кетса, имконияти чекланганлар қаттиқроқ оқибатларга дуч келади.

Амнестй Интернатионал вакили Сара Брукс бу ҳолатни “коррупсия билан қоришган репрессия” деб атаб, ахборотга кириш чекланиши ва жазолаш амалиёти энг аввало пули йўқларни ҳаётини издан чиқараётганини айтган.

Гувоҳлар сўзларига кўра, сўнгги йилларда Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган янги контент Шимолий Кореяга аввалгидан тезроқ кириб бораётгани ҳам вазиятни кескинлаштирган. Айрим қочоқлар Янгганг провинсиясида “Калмар ўйини”ни кўрган юқори синф ўқувчилари ҳақида оғир маълумотлар айтган.

Амнестй 2025 йилда Шимолий Кореядан қочиб чиққан 25 нафар шахс билан суҳбат ўтказганини, иштирокчиларнинг катта қисми 2019–2020 йилларда мамлакатни тарк этганини қайд этган. CОВИД-19 сабаб чегаралар ёпилганидан кейин қочиш ҳолатлари кескин камайгани айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар