АсосийЖамият

2025 йилда неча нафар ўзбекистонлик Россиядан бошпана сўрагани айтилди

Ушбу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан бироз камайган.

'2025 йилда неча нафар ўзбекистонлик Россиядан бошпана сўрагани айтилди'ning rasmi

2025 йилда Россияда бошпана сўраб мурожаат қилган хорижий фуқаролар орасида Украина фуқаролари энг юқори улушни ташкил этгани маълум қилинди. Статистик маълумотларга кўра, сўнгги 12 ой давомида 3332 нафар Украина фуқароси Россиядан бошпана сўраб ариза топширган. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Таъкидланишича, ушбу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан бироз камайган. Ўша йили Россиядан бошпана сўраб мурожаат қилган украиналиклар сони 3722 нафарни ташкил этган бўлса, 2023 йилда бу рақам 5,5 минг нафардан ошган. Шунга қарамай, сўнгги йилларда Россиядан бошпана сўраш эҳтимоли энг юқори бўлган фуқаролар тоифасида украиналиклар етакчи бўлиб қолмоқда.

2025 йилда бошпана сўраб мурожаат қилганлар сони бўйича Сурия фуқаролари иккинчи ўринни эгаллаган — 3196 та мурожаат қайд этилган. Кейинги ўринларда Афғонистон фуқаролари жойлашган. ундан кейин Афғонистон фуқаролари (281 та), Ўзбекистон (176) ва Германия (129) фуқаролари ҳам мос равишда биринчи бешликка кирди.

Ҳисобот даврида Россияда вақтинчалик бошпана сўраб мурожаат қилганларнинг умумий сони 8220 тани ташкил этган бўлиб, бу 2024 йилга нисбатан сезиларли ошганини кўрсатади.

Мутахассисларнинг қайд этишича, Россияда вақтинчалик бошпана мақоми шахсга мамлакат ҳудудида қонуний яшаш имконини беради. Ушбу мақомга эга шахслар рухсатномасиз ишлаш, мажбурий тиббий суғурта тизими орқали тиббий хизматлардан фойдаланиш, таълим олиш ва ижтимоий ёрдам дастурларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Мазкур мақом айрим ҳолларда кейинчалик доимий яшаш рухсатномаси ёки фуқаролик олиш жараёнининг дастлабки босқичи сифатида қаралади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ислом цивилизацияси маркази Гиннесс рекордлар китобига киритилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:33

    Ислом цивилизацияси маркази Гиннесс рекордлар китобига киритилди

    Бугун, 13 апрель куни Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси маркази Гиннесс рекордлар китобига киритилди.

    'Тошкент аэропортида 6,3 кг марихуанани олиб киришга уриниш фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:00

    Тошкент аэропортида 6,3 кг марихуанани олиб киришга уриниш фош этилди

    Пойтахт аэропортида гийоҳвандлик воситасини мамлакатга олиб киришга уринган хорижий йўловчи тўхтатиб қолинди.

    'Пора билан қўлга тушган инспекторга жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:11

    Пора билан қўлга тушган инспекторга жиноят иши қўзғатилди

    Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси инспектори ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, ноқонуний бойлик орттиришга уринган.

    'Олий таълимга ҳар йили 70 млрд сўм ажратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:38

    Олий таълимга ҳар йили 70 млрд сўм ажратилади

    Бу ҳақида Президентнинг 10-апрелдаги фармонида қайд этилган.

    'Сел келиши хавфи эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:28

    Сел келиши хавфи эълон қилинди

    “Ўзгидромет” 14-17 апрель кунлари кучли ёғингарчилик сабаб қатор ҳудудларда сел келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

    '“Маликам, энди қара” сериали юлдузи наркотик билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:12

    “Маликам, энди қара” сериали юлдузи наркотик билан ушланди

    Актёрнинг расмий вакиллари ҳозирча ҳолат юзасидан ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.