АсосийБу қизиқ

Қирғизистонда эркак хотинини ёқиб юборишга уринишда гумонланиб қўлга олинди

5 февраль куни 27 ёшли аёл полицияга мурожаат қилиб, 2025 йил 15 октябрь куни турмуш ўртоғи билан боғлиқ оғир зўравонлик ҳолати содир бўлганини билдирган.

'Қирғизистонда эркак хотинини ёқиб юборишга уринишда гумонланиб қўлга олинди'ning rasmi

Қирғизистоннинг Талас вилоятида эркак хотинига бензин сепиб, уни ёқиб юборишга уринганликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон вилояти полиция бошқармасига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, 5 февраль куни 27 ёшли аёл полицияга мурожаат қилиб, 2025 йил 15 октябрь куни турмуш ўртоғи билан боғлиқ оғир зўравонлик ҳолати содир бўлганини билдирган. Унинг сўзларига кўра, эркак сабабсиз жанжал кўтариб, уни уйдан ҳайдаб чиқарган ва кейин бензин сепиб, ёқиб юборишга ҳаракат қилган.

Полиция маълумотларига кўра, ўша йил октябрь ойида ички ишлар органларига тураржойда ёнғин чиққанлиги ҳақида хабар келиб тушган. Ҳодиса ёнғинлар журналига қайд этилган, гувоҳлар сўроқ қилинган. Дастлаб ёнғин печкани ёқиш вақтида бензин ишлатилгани сабаб келиб чиққан, деб баҳоланган. Оқибатда эр-хотин иккаласи ҳам куйиш жароҳати олиб, реанимация бўлимига ётқизилган. Уларнинг аҳволи оғир бўлгани учун ўша пайтда сўроқ ўтказиш имкони бўлмаган.

Аёлнинг айтишича, ҳодисадан кейин у узоқ вақт қариндошларига ҳам, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ҳам мурожаат қилмаган.

Такрорий аризадан сўнг Жиноят кодексининг 130-моддаси (оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинган ва вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Долларнинг расмий курси ўзгарди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 11:22

    Долларнинг расмий курси ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 9 февраль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Шавкат Мирзиёев Покистонда фахрий доктор ва профессор бўлди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 02:18

    Шавкат Мирзиёев Покистонда фахрий доктор ва профессор бўлди

    Ушбу унвонлар Ўзбекистон етакчисининг ижтимоий-иқтисодий ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар, мамлакатни изчил модернизация қилиш, фан ва технологияларни ривожлантириш, халқаро ҳамкорлик ҳамда академик алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун берилган.

    'Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланади'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 02:07

    Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланади

    “Ўзгидромет” 6 февраль куни республика бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилинди.

    'Smithsonian Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини 2026 йилда дунёдаги ТОП-10 музей қаторига киритди'ning rasmi

    Бу қизиқ 05.02.2026 10:16

    Smithsonian Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини 2026 йилда дунёдаги ТОП-10 музей қаторига киритди

    Тошкентда барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Smithsonian Magazine — АҚШдаги Смитсон институтининг расмий нашри талқинига кўра, 2026 йилда дунёда энг катта қизиқиш билан кутилган 10 та музейдан бири сифатида эътироф этилди.

    'Биткоин нархи охирги ойлардаги энг паст даражага тушди'ning rasmi

    Бу қизиқ 05.02.2026 04:56

    Биткоин нархи охирги ойлардаги энг паст даражага тушди

    3 февраль куни кечқурун биткоин курси 2024 йил ноябридан бери илк бор кескин пасайишни қайд этди.

    '67 йил дарс берган ўқитувчи аёл Гиннесс рекордини ўрнатди'ning rasmi

    Бу қизиқ 04.02.2026 10:10

    67 йил дарс берган ўқитувчи аёл Гиннесс рекордини ўрнатди

    АҚШда яшовчи 90 ёшли инглиз тили ўқитувчиси Беверли Ҳаннетт-Прайс 67 йилдан ортиқ педагогик фаолияти билан Гиннесс рекордлар китобига киритилди.