АсосийДунё

Шавкат Мирзиёев “Нишони Покистон” ордени билан тақдирланди

Мукофот Покистон Президенти Асиф Али Зардорий томонидан тантанали равишда топширилди.

'Шавкат Мирзиёев “Нишони Покистон” ордени билан тақдирланди'ning rasmi

6 февраль куни Исломобод шаҳридаги “Айвони Садр” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Покистоннинг олий давлат мукофоти — “Нишони Покистон” ордени топширилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маросим чоғида Покистон Президенти Асиф Али Зардорий мукофотни Ўзбекистон раҳбарига тантанали равишда тақдим этган. Қайд этилишича, ушбу орден икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг эътирофи, шунингдек, Ўзбекистон халқига бўлган дўстона муносабат ва чуқур ҳурмат ифодаси ҳисобланади.

Томонлар Ўзбекистон–Покистон стратегик шериклиги мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб боришига ишонч билдирган.

Маълумот учун, мазкур нуфузли мукофот турли йилларда Буюк Британия Қироличаси Елизавета II, АҚШ собиқ президенти Ричард Никсон, Нельсон Мандела, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳамда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон каби қатор нуфузли шахсларга ҳам берилган.

    Бошқа янгиликлар