АсосийДунё

Каддафийнинг ўғли Ливияда ҳалок бўлди

Араб оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, воқеа Ғарбий Ливияда, Зинтан шаҳри яқинида жойлашган қароргоҳ ҳудудида содир бўлган.

'Каддафийнинг ўғли Ливияда ҳалок бўлди'ning rasmi

Саиф ал-Ислом Каддафий мамлакатда содир бўлган қуролли тўқнашувлар чоғида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар берди.

Араб оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, воқеа Ғарбий Ливияда, Зинтан шаҳри яқинида жойлашган қароргоҳ ҳудудида содир бўлган.

Манбаларга кўра, Саиф ал-Ислом ўз уйининг боғида қуролланган шахслар билан отишма вақтида ўлдирилган. Бу маълумот Каддафий оиласига яқин манба ва унинг вакили томонидан ҳам тасдиқланган.

Ливиянинг Al Ahrar телеканали хабар беришича, ҳужумни тўрт нафар қуролланган шахс амалга оширган. Улар Саиф ал-Исломга жароҳат етказгач, воқеа жойидан яширинган. Каддафийга яқин сиёсий гуруҳлар ҳужумчилар аввал қароргоҳдаги кузатув камераларини ишдан чиқарганини маълум қилган.

Маълумотларга кўра, Саиф ал-Ислом қуролланган шахсларга қаршилик кўрсатган ва маҳаллий вақт билан соат 14:30 атрофида ҳалок бўлган. Айни пайтда унинг жасадини олиб чиқиш бўйича махсус операция ташкил этилган. Манбалар ҳодиса тушдан кейин бошланган тўқнашувлар фонида юз берганини қайд этмоқда.

Al-Hadat телеканали аввалроқ айрим Ливия ОАВлари Саиф ал-Ислом Ливия Миллий Бирлик Ҳукуматига қарашли 444-жанговар бригада билан бўлган жангда ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатганини ёзган. Бироқ бригада бу маълумотни рад этиб, Зинтан шаҳри ёки унинг атрофида ўз ҳарбий бўлинмалари йўқлигини ва ҳодисага алоқадор эмаслигини билдирган.

Маълумот учун, Саиф ал-Ислом Каддафий 1972 йил 25 июнда туғилган. У 2011 йилда ҳалок бўлган Муаммар Каддафийнинг иккинчи ўғли ҳисобланади. 1990-йиллар охирида у Каддафий халқаро хайрия ва ҳамкорлик жамғармаси фаолиятига раҳбарлик қилган, бир қатор халқаро музокараларда иштирок этган.

2011 йилда Ливиядаги фуқаролар уруши даврида қўзғолончилар томонидан қўлга олинган Саиф ал-Ислом 2015 йилда ўлим жазосига ҳукм қилинган, аммо 2017 йилда умумий амнистия асосида озод этилган эди. 2021 йилда эса Ливия прокуратураси унинг ҳибсга олиниши бўйича ордер чиқарган.

Муаммар Каддафий 42 йил давомида Ливияни бошқарган. 2011 йилда у НАТО томонидан қўллаб-қувватланган мухолифат ҳаракатлари фонида ҳокимиятдан ағдарилиб, Сирта шаҳри яқинида ҳалок бўлган. Шундан сўнг мамлакатда сиёсий беқарорлик ва рақобатдаги маъмуриятлар мавжуд бўлиб қолмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Пезешкиён АҚШ билан музокараларни бошлашга топшириқ берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:36

    Пезешкиён АҚШ билан музокараларни бошлашга топшириқ берди

    Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён АҚШ билан эҳтимолий музокараларга тайёргарлик ишлари бошланганини маълум қилди.

    'Россия Украинага 2026 йилдаги энг йирик ракета ҳужумини амалга оширди'ning rasmi

    Дунё 03.02.2026 11:27

    Россия Украинага 2026 йилдаги энг йирик ракета ҳужумини амалга оширди

    Зарбалар “энергетик сулҳ” тугаганидан сўнг берилган.

    'Россияда 9-синф ўқувчиси мактабда ўқ узди'ning rasmi

    Дунё 03.02.2026 10:24

    Россияда 9-синф ўқувчиси мактабда ўқ узди

    Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

    'Россияда 13 ёшли бола ҳаммомда телефон ишлатиб ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 03.02.2026 06:50

    Россияда 13 ёшли бола ҳаммомда телефон ишлатиб ҳалок бўлди

    Электр хавфсизлиги қоидалари яна бир бор ҳаёт эвазига эсга солинди.

    'Эрон ЕИ элчиларига огоҳлантириш юборди'ning rasmi

    Дунё 03.02.2026 05:03

    Эрон ЕИ элчиларига огоҳлантириш юборди

    Теҳрон Брюссел қарорини очиқ таҳдид деб баҳоламоқда.

    'АҚШда хитойлик ходимлар ҳибсга олиниши Пекин норозилигига сабаб бўлди'ning rasmi

    Дунё 02.02.2026 17:09

    АҚШда хитойлик ходимлар ҳибсга олиниши Пекин норозилигига сабаб бўлди

    Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШда хитой компаниялари ходимларининг асоссиз ҳибсга олиниши ва сўроқ қилинишига қарши кескин норозилик билдирди.