АсосийЖамият

Чинозда алимент тўламай юрган ота қўшнисининг уйидан топилди

У бир йил давомида тўловлардан бўйин товлаган.

'Чинозда алимент тўламай юрган ота қўшнисининг уйидан топилди'ning rasmi

Тошкент вилояти Чиноз туманида алимент тўловларидан қасддан бўйин товлаб, яшириниб юрган ота қўшнисининг уйидан аниқланди. Бу ҳақда Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.  

Маълум қилинишича, Қуйи Чирчиқ туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор С.Д.дан бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун даромадининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Ижро ҳужжати Бюронинг Чиноз туман бўлими иш юритувига олинган.

Қарздор бир неча бор огоҳлантирилганига қарамасдан, 2025 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар жами 21 миллион сўм алимент қарзини тўламаган. Шундан сўнг унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида қарздор қўшнисининг уйида яшириниб юргани аниқланди. Ҳужжатлар расмийлаштирилиб, иш Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судига юборилган.

Суд қарори билан С.Д.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туркия Президенти Эрдўған Ар-Риёдга ташриф уюштирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:49

    Туркия Президенти Эрдўған Ар-Риёдга ташриф уюштирди

    Бугун, 3 февраль куни Туркия Президенти Ражаб Тоиб Эрдўған Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдга ташриф билан борди.

    'ФИФА Россияга нисбатан чекловларни бекор қилишни режалаштирмаяпти'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:40

    ФИФА Россияга нисбатан чекловларни бекор қилишни режалаштирмаяпти

    Масала ҳозирча муҳокамадан ташқари қолмоқда.

    'Шахсга доир маълумотлар ноқонуний равишда олинганми?'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:37

    'Самарқандда “Бону” лақабли аёл фоҳишахона ташкил қилишда айбланиб қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:53

    Самарқандда “Бону” лақабли аёл фоҳишахона ташкил қилишда айбланиб қамалди

    У 2025 йил 4 сентябрь куни 1 соатлик хизмат учун 800 минг сўм олган вақтда қўлга олинган.

    'Жаҳолатга қарши фақат маърифат етарли эмас — Алишер Қодиров'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:34

    Жаҳолатга қарши фақат маърифат етарли эмас — Алишер Қодиров

    Интернет безорилиги учун жарима ва маъмурий қамоқ таклиф этилмоқда.