Маълум қилинишича, 1 февралдан кейин Россия томонидан Украина ҳудудига кенг кўламли ракета ва дрон ҳужуми амалга оширилган.
Ҳужумда 70 тагача ракета ва 450 та дрон қўллангани қайд этилмоқда.
Зарбалар давомида “Калибр”, Х-101, “Искандер-К” қанотли ракеталари, “Искандер-М” баллистик ракеталари, шунингдек “Циркон”, “Кинжал”, Х-22/Х-32 ва “Оникс” туридаги гипертовушли ракеталар ҳамда “Геран” камикадзе дронларидан фойдаланилган.
Ҳужум натижасида Киев, Днепропетровск, Винница ва Харков вилоятларидаги бир қатор йирик энергетика объектлари, жумладан подстанциялар ва иссиқлик электр станциялари шикастлангани хабар қилинмоқда.






