АсосийДунё

Эрон вакиллари Исломободга етиб келди

АҚШ вакиллари билан ўтказиладиган музокаралар арафасида Эрон ҳукуматининг учта самолёти Исломободга етиб келди.

'Эрон вакиллари Исломободга етиб келди'ning rasmi

Эрон делегацияси АҚШ билан бўладиган музокараларда иштирок этиш учун 10 апрель куни кечқурун Исломободга етиб келди. Бу ҳақда Покистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб “Al Jazeera” хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Покистон пойтахтига Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи ва парламент спикери Муҳаммад Бағир Ғолибоф ташриф буюрган.

АҚШ делегациясига вице-президент Жей Ди Вэнс бошчилик қилади.

Маълум қилинишича, Покистоннинг АҚШдаги элчиси Ризвон Саййид Шоҳ музокаралар осон кечмаганини таъкидлаб, бу жараённи томонларнинг узоқ давом этган дипломатик саъй-ҳаракатлари натижаси сифатида баҳолаган.

Томонлар олдиндан турли позицияларни билдирган: АҚШ санкцияларни юмшатиш ва Ҳормуз бўғозини очишни таклиф қилган бўлса, Эрон бўғоз устидан назоратни сақлаб қолиш ҳамда минтақада ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда.

Шу билан бирга, музокаралар арафасида ҳар икки томон дастлабки келишувлар бузилгани ҳақида бир-бирини айбламоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп Жей Ди Вэнсни Эрон бўйича музокараларга масъул қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:37

    Трамп Жей Ди Вэнсни Эрон бўйича музокараларга масъул қилди

    У Покистонда Эрон билан музокаралар олиб бораётган АҚШ делегациясига раҳбарлик қилмоқда.

    'Мужтабо Хоманаий АҚШ ва Исроилдан товон талаб қилди'ning rasmi

    Дунё 10.04.2026 05:35

    Мужтабо Хоманаий АҚШ ва Исроилдан товон талаб қилди

    Эрон етакчиси етказилган зарар учун компенсация ундириш масаласини кўтарди.

    'Америка аэропортда самолёт ҳалокатга учради'ning rasmi

    Дунё 10.04.2026 01:53

    Америка аэропортда самолёт ҳалокатга учради

    Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар бор.

    'Мужтабо Хоманаий махфий музокараларда иштирок этгани айтилмоқда'ning rasmi

    Дунё 09.04.2026 12:53

    Мужтабо Хоманаий махфий музокараларда иштирок этгани айтилмоқда

    Ҳозирда томонлар расмий музокараларга тайёргарлик кўрмоқда.

    'Хитой АҚШни хитойлик тадқиқотчининг ўлими бўйича тергов олиб боришга чақирди'ning rasmi

    Дунё 09.04.2026 08:54

    Хитой АҚШни хитойлик тадқиқотчининг ўлими бўйича тергов олиб боришга чақирди

    CBS News хабарига кўра, хитойлик тадқиқотчи федерал терговчилар билан суҳбатлашгандан сўнг қисқа вақт ичида вафот этган.

    'Ҳизбуллоҳ Ливанга қилинган ҳужумларга жавобан Шимолий Исроилга ракета учирди'ning rasmi

    Дунё 09.04.2026 07:16

    Ҳизбуллоҳ Ливанга қилинган ҳужумларга жавобан Шимолий Исроилга ракета учирди

    Ливанлик Ҳизбуллоҳ гуруҳи ўз жавобини Исроилнинг мамлакатга нисбатан тажовузи тўхтагунча давом эттиришини маълум қилмоқда.