Самарқанд шаҳрида “Бону” лақабли аёл 20 ёшли қизни пул эвазига жинсий хизмат кўрсатишга мажбурлагани ва фоҳишахона ташкил қилгани учун суд қилинди.
У 2025 йил 4 сентябрь куни 1 соатлик хизмат учун 800 минг сўм олган вақтда қўлга олинган.
Айбланувчи 2024 йил ноябрь ойида ҳам худди шу жиноят учун шартли жазо олган, аммо синов муддатида жиноий фаолиятини тўхтатмаган.
Суд уни Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми “б” банди бўйича айбли деб топди ва ўталмай қолган жазосини ҳисобга олиб, узил-кесил 3 йил 9 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Жазо умумий тартибли колонияда ўталиши белгиланган.






