Россияда ҳуқуққа хилоф контентга қарши чоралар кучайтирилмоқда. Роскомнадзор маълум қилишича, 2012 йилдан буён интернет тармоғидаги 4,7 миллиондан ортиқ сайт ёки саҳифадан тақиқланган ахборот олиб ташланган ёки уларга кириш чеклаб қўйилган.
Идора вакили Татьяна Денискинага кўра, мазкур давр мобайнида тақиқланган ахборот турлари сони 10 баробарга ошиб, учтадан 30 тага етган. Бу жараён суд қарорлари, ваколатли органлар топшириқлари ҳамда ижтимоий тармоқлар маъмуриятлари билан ҳамкорлик асосида амалга оширилмоқда.
Қайд этилишича, 2025 йилнинг ўзида 1,289 миллион материалга кириш чекланган бўлиб, бу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан 59 фоизга кўпдир.






