Маълумотларга кўра, 2025 йилда судлар томонидан жами 63 мингдан ортиқ жиноят иши кўриб чиқилган. Натижада 63 340 нафар шахсга нисбатан суд ҳукмлари чиқарилган.
Судланганларнинг 18 816 нафари озодликдан маҳрум этилган бўлса, 43 531 нафар шахсга бошқа турдаги жазолар тайинланган. Шунингдек, 993 нафар шахс шартли ҳукм қилинган.
Судланганлар орасида 55 829 нафар эркак ва 7 511 нафар аёл бор. Уларнинг 23 973 нафари ёшлар бўлиб, шундан 2 431 нафари вояга етмаганлар ҳисобланади. Бундан ташқари, 2 830 нафар судланган шахс 60 ёшдан ошган.
Шу билан бирга, йил давомида 422 нафар шахс оқланди, 13 224 нафар фуқаро эса ярашув асосида жиноий жавобгарликдан озод этилди.
Энг кўп жиноят ишлари Тошкент шаҳри, Фарғона, Тошкент, Самарқанд ва Наманган вилоятларида қайд этилган.






