АсосийБу қизиқ

Ўзбекистонда дам олиш кунлари илиқ ва қуруқ об-ҳаво кутилмоқда

Бу ҳақида Ўзгидромет томонидан эълон қилинган прогнозда маълум қилинди.

'Ўзбекистонда дам олиш кунлари илиқ ва қуруқ об-ҳаво кутилмоқда'ning rasmi

Жорий йилнинг 18–19 апрель кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. 

Унга кўра, шанба ва якшанба кунлари республиканинг кўплаб ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда эса момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин кўтарилиб боради. Якшанба куни кундузги ҳарорат 20–25 даража атрофида, жанубий ҳудудларда эса 26–28 даражагача етади.

Пойтахт Тошкент шаҳрида ҳам дам олиш кунлари давомида айрим пайтларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шанба куни ҳаво ҳарорати 19–21 даража, якшанба куни эса 21–23 даража атрофида бўлади.

Аввалроқ Ўзгидромет 18–23 апрель кунлари кутилган ёмғирлар сабабли республика тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Илон Маск сунъий интеллект сабаб АҚШ аҳолисига пул тўлашни таклиф қилди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 03:51

    Илон Маск сунъий интеллект сабаб АҚШ аҳолисига пул тўлашни таклиф қилди

    Миллиардер фикрича, робототехника ва сунъий интеллект ривожи товар ва хизматлар ҳажмини кескин оширади, шу боис бу жараён инфляцияга олиб келмайди.

    'Бугун ҳам ёмғир ёғмайди'ning rasmi

    Бу қизиқ 16.04.2026 02:47

    Бугун ҳам ёмғир ёғмайди

    “Ўзгидромет” об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

    'Бугун қаерларга ёмғир ёғмайди?'ning rasmi

    Бу қизиқ 15.04.2026 02:49

    Бугун қаерларга ёмғир ёғмайди?

    “Ўзгидромет” об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

    'Шаҳарсозликда бюрократия қисқартирилади'ning rasmi

    Бу қизиқ 14.04.2026 12:43

    Шаҳарсозликда бюрократия қисқартирилади

    Эндиликда тадбиркорлар муаммосига ҳокимлар бошчилигида якуний ечим берилади.

    'Тошкент тўй палови географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтди'ning rasmi

    Бу қизиқ 14.04.2026 10:31

    Тошкент тўй палови географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтди

    Тошкент шаҳри ва вилоятига хос бўлган машҳур тўй палови расман географик кўрсаткич мақомини олди.