АсосийЖамият

Кореядаги ёнғин: Ўзбекистон фуқароси бедарак йўқолди

Ёнғин вақтида заводда ишлаётган 83 нафар ходимдан 81 нафари ўз вақтида эвакуация қилинган.

'Кореядаги ёнғин: Ўзбекистон фуқароси бедарак йўқолди'ning rasmi

Кеча, 30 январь куни Жанубий Кореядаги маиший буюмлар ишлаб чиқарувчи заводда содир бўлган ёнғин ортидан Ўзбекистон фуқароси бедарак йўқолди. Бу ҳақда маҳаллий “Yonhap News” агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, маҳаллий вақт билан 14:56 да Жанубий Кореянинг Чунгбук провинцияси, Маэнгдонг қишлоғидаги заводда ёнғин чиққан. Ўт тез суръат билан тарқалган ва ён-атрофдаги бошқа корхоналарга ҳам таъсир кўрсатган. Ушбу заводда асосан нам салфеткалар ва болалар тагликлари ишлаб чиқарилган, расмий маълумотларга кўра заҳарли кимёвий моддалар ёки хавфли юклар мавжуд эмас эди.

Ёнғин вақтида заводда ишлаётган 83 нафар ходимдан 81 нафари ўз вақтида эвакуация қилинган. Аммо 20 ёш атрофидаги Непал фуқароси ва 50 ёш атрофидаги Ўзбекистон фуқароси билан алоқа узилган, улар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Ёнғинни ўчириш учун фавқулодда вазиятлар хизмати “2-даражали жавоб режими”ни эълон қилган. Ҳодисага 105 нафар қутқарувчи, 56 та махсус техника ва 4 та вертолёт жалб қилинган. Шамол таъсирида учган ёнғин чоғлари тахминан 500 метр узоқликдаги яқин тоғ ёнбағридаги ўрмонга ҳам тарқалган, аммо соат 16:10 га келиб ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Ҳозирда расмийлар ёнғин сабабини ва келтирилган моддий зарар миқдорини аниқлаш учун текширув ўтказмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ислом цивилизацияси маркази Гиннесс рекордлар китобига киритилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:33

    Ислом цивилизацияси маркази Гиннесс рекордлар китобига киритилди

    Бугун, 13 апрель куни Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси маркази Гиннесс рекордлар китобига киритилди.

    'Тошкент аэропортида 6,3 кг марихуанани олиб киришга уриниш фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:00

    Тошкент аэропортида 6,3 кг марихуанани олиб киришга уриниш фош этилди

    Пойтахт аэропортида гийоҳвандлик воситасини мамлакатга олиб киришга уринган хорижий йўловчи тўхтатиб қолинди.

    'Пора билан қўлга тушган инспекторга жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:11

    Пора билан қўлга тушган инспекторга жиноят иши қўзғатилди

    Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси инспектори ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, ноқонуний бойлик орттиришга уринган.

    'Олий таълимга ҳар йили 70 млрд сўм ажратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:38

    Олий таълимга ҳар йили 70 млрд сўм ажратилади

    Бу ҳақида Президентнинг 10-апрелдаги фармонида қайд этилган.

    'Сел келиши хавфи эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:28

    Сел келиши хавфи эълон қилинди

    “Ўзгидромет” 14-17 апрель кунлари кучли ёғингарчилик сабаб қатор ҳудудларда сел келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

    '“Маликам, энди қара” сериали юлдузи наркотик билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:12

    “Маликам, энди қара” сериали юлдузи наркотик билан ушланди

    Актёрнинг расмий вакиллари ҳозирча ҳолат юзасидан ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.