АсосийЖамият

Туркияда “Ўзбекистон” тураржой мажмуаси очилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған Ҳатай вилоятида Ўзбекистон томонидан барпо этилган тураржой мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этди.

'Туркияда “Ўзбекистон” тураржой мажмуаси очилди'ning rasmi

29 февраль куни Анқарага расмий ташриф доирасида Ўзбекистон ва Туркия президентлари Ҳатай вилоятининг Арсуз туманида қурилган “Ўзбекистон” тураржой мажмуасини очиб берди, дея хабар қилди Президент матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, зилзиладан жабр кўрган аҳоли учун мўлжалланган ушбу мажмуа 24 та кўп қаватли уй ва 300 дан ортиқ тўлиқ жиҳозланган хонадондан иборат. Лойиҳа барча зарур инфратузилмани ўз ичига олган.

Маросимда сўзга чиққан Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Туркияни оғир синовли кунларда ёлғиз қолдирмаганини таъкидлаб, қутқарув ва тиббий ёрдам жараёнларида фаол иштирок этилганини қайд этди.

Ражаб Тойиб Эрдўған эса мазкур мажмуа ўзбек ва турк халқлари ўртасидаги дўстлик ва биродарликнинг ёрқин рамзи эканини таъкидлади. Давлат раҳбарлари янги уйларнинг калитларини эгаларига тантанали равишда топширди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун Ислом Каримов таваллуд топган кун'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:07

    Бугун Ислом Каримов таваллуд топган кун

    Агар, Каримов тирик бўлганида бугун 88 ёшни қарши олар эди.

    'АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:13

    АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

    Дональд Трамп Кубадан келаётган таҳдидни баҳона қилиб, мамлакатда фавқулодда ҳолат режимини жорий этди.

    'Тошкент ва Наманганда қатор коррупцион жиноятлар фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:16

    Тошкент ва Наманганда қатор коррупцион жиноятлар фош этилди

    Мансабдорлардан бири пора олаётган вақтида қўлга олинган, яна бир ҳолатда эса ҳоким ёрдамчиси ер масаласида фирибгарлик қилган.

    'Колумбияда йўловчи самолёти ҳалокатга учради.'ning rasmi

    Жамият 29.01.2026 11:54

    Колумбияда йўловчи самолёти ҳалокатга учради.

    Ҳалокатга учраган самолёт бортида 15 нафар экипаж аъзоси ва йўловчи бўлган.

    'Тошкентда чет эл фуқаросига носвой чекишни таклиф қилган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият 29.01.2026 10:02

    Тошкентда чет эл фуқаросига носвой чекишни таклиф қилган шахс ушланди

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ортидан ҳолат юзасидан ҳуқуқий баҳо берилди.

    'Ўзбекистонда университетга киришда B1 даражали сертификатга ҳам имтиёз берилади'ning rasmi

    Жамият 29.01.2026 09:33

    Ўзбекистонда университетга киришда B1 даражали сертификатга ҳам имтиёз берилади

    Чет тили 1-фан сифатида белгиланган йўналишларга қабул қилиш тартибига ўзгартириш киритилди.