АсосийДунё

Гутерриш Эрондаги зўравонликдан ҳайратда

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Эронда намойишчиларга нисбатан ҳаддан ташқари куч ишлатилгани ҳақидаги хабарлардан даҳшатга тушганини билдирди ва Теҳронни вазминликка чақирди.

'Гутерриш Эрондаги зўравонликдан ҳайратда'ning rasmi

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Эронда давом этаётган оммавий норозиликлар чоғида хавфсизлик кучлари томонидан куч қўлланилгани, оқибатда юзлаб одамлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлардан ҳайратда қолганини маълум қилди. Унинг баёноти 11 январь куни БМТ расмий сайтида эълон қилинди.

Гутерришга кўра, барча эронликлар ўз норозилик ва шикоятларини тинч йўл билан, қўрқмасдан ифода этиш ҳуқуқига эга. “Халқаро ҳуқуқда мустаҳкамланган сўз эркинлиги, бирлашиш ва тинч намойишлар ҳуқуқлари тўлиқ ҳурмат қилиниши ва ҳимоя қилиниши керак”, дейди БМТ раҳбари.

У Эрон расмийларини максимал даражада вазмин бўлишга, “кераксиз ёки номутаносиб” куч ишлатишдан тийилишга чақирган. Шунингдек, Теҳронни ахборотга киришни таъминлашга, жумладан, алоқа ва интернетни тиклаш чораларини кўришга даъват этган.

Европа Парламенти президенти Роберта Метсола ҳам Эрондаги намойишчиларни қўллаб-қувватлашини билдирган. У ижтимоий тармоқларда “кўчаларга чиққан жасур қизлар, талабалар, эркаклар ва аёллар”га мурожаат қилиб, “халқидан қўрқадиган ҳар қандай режим мулоқотни тўсади”, деб таъкидлаган.

Маълумот ўрнида, Эрон раҳбариятига қарши оммавий норозилик намойишлари 2025 йил 28 декабрдан бери давом этмоқда. Қаттиқ хавфсизлик чоралари ва интернет чекловларига қарамай, намойишчилар Теҳрон ва бошқа йирик шаҳарлар кўчаларига чиқишда давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Марказий Осиёдаги собиқ уран ҳудудлари 2030 йилгача тозаланади'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:41

    Марказий Осиёдаги собиқ уран ҳудудлари 2030 йилгача тозаланади

    MAGATE Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги уран чиқиндилари мавжуд ҳудудларни тозалаш бўйича ҳамкорликни давом эттиради.

    'Трамп ўзини Венесуэла президенти  деб эълон қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:01

    Трамп ўзини Венесуэла президенти деб эълон қилди

    Трампнинг Truth Social’даги ҳазиломуз пост ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.

    'Эрондаги намойишларда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:05

    Эрондаги намойишларда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

    8 январдан буён Эрон ҳукумати мамлакат бўйлаб интернетни тўлиқ ўчириб қўйгани сабабли ахборот оқими кескин чекланган.

    'Эронда уч кунлик мотам эълон қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:45

    Эронда уч кунлик мотам эълон қилинди

    Эрон президенти фуқароларни миллий қаршилик маршида қатнашишга ва зўравонликни қоралашга чақирди.

    'Трамп ва Зеленский Украинани тиклаш бўйича 800 млрд долларлик битим имзолаши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:22

    Трамп ва Зеленский Украинани тиклаш бўйича 800 млрд долларлик битим имзолаши мумкин

    Владимир Зеленский ва Дональд Трамп урушдан кейин Украинани қайта тиклаш ва иқтисодий ривожлантиришга қаратилган йирик келишувни имзолаши эҳтимоли бор.

    'АҚШ фуқароларини зудлик билан Венесуэладан чиқиб кетишга чақирди'ning rasmi

    Дунё 11.01.2026 16:11

    АҚШ фуқароларини зудлик билан Венесуэладан чиқиб кетишга чақирди

    Қўшма Штатлар Венесуэлада бўлиб турган ўз фуқароларини мамлакатни зудлик билан тарк этишга ва у ерга саёҳат қилмасликка чақирди.