АсосийЖамият

Ўзбекистон ва Парагвай Президентлари Кўксаройда дарахт экди

Шавкат Мирзиёев ва Сантьяго Пенья дўстлик ҳамда ҳамкорлик рамзини барпо этди.

'Ўзбекистон ва Парагвай Президентлари Кўксаройда дарахт экди'ning rasmi

Ўзбекистон ва Парагвай Президентлари ўртасидаги олий даражадаги музокаралар якунлангач, 11 декабрь куни Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди.

Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, Шавкат Мирзиёев ва Сантьяго Пенья Фахрий меҳмонлар хиёбонида ўзаро дўстлик ва узоқ муддатли ҳамкорликка садоқат рамзи сифатида биргаликда ниҳол қадади.

Парагвай Республикаси Президенти Сантьяго Пенья расмий ташриф билан 11 декабрь куни Ўзбекистонга келди. У “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида ҳукумат вакиллари томонидан кутиб олинди. Кўксаройдаги расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Президентлар тор ва кенг таркибда музокаралар ўтказиб, Қўшма баёнотни имзоладилар.

Сантьяго Пеньянинг ташрифи 11–13 декабрь кунларига мўлжалланган бўлиб, унга рафиқаси Летиция Окампос ҳамроҳлик қилмоқда. Парагвай етакчиси сафар давомида Халқаро автомобиль федерацияси Бош ассамблеясида ва федерация томонидан ўтказиладиган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросимида ҳам иштирок этиши белгиланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғона водийсида “метан заправка”лар ўчса, газ контейнерлар орқали етиб боради'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:54

    Фарғона водийсида “метан заправка”лар ўчса, газ контейнерлар орқали етиб боради

    Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг маълум қилишича, 2025–2026 йилги қиш мавсумида водийдаги газ тақчиллигини бартараф этиш учун икки ечим ишлаб чиқилди.

    'АОКA тугатилгач, ОАВ устидан назорат янги инспекцияга топширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:00

    АОКA тугатилгач, ОАВ устидан назорат янги инспекцияга топширилди

    Хўш, инспекциянинг вазифаларига нималар киради?

    'Инклюзив жамият сари — янги имкониятлар майдони'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:45

    Инклюзив жамият сари — янги имкониятлар майдони

    Пойтахтимиздаги “City palace” меҳмонхонасида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг “Инклюзив жамият сари” Форуми ташкил этилди.

    'Сурхондарё ва Тошкентда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари   аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:25

    Сурхондарё ва Тошкентда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари аниқланди

    Ҳозирда барча шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича иш қўзғатилган.

    'Олтин медаль соҳибларига 1 млрд сўмдан ортиқ пул мукофоти берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:49

    Олтин медаль соҳибларига 1 млрд сўмдан ортиқ пул мукофоти берилади

    Олтин медаль тайёрлаган устозлар учун ҳам алоҳида рағбат пули белгиланди.

    'Шавкат Мирзиёев Туркманистонга етиб борди'ning rasmi

    Жамият 11.12.2025 21:34

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонга етиб борди

    Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказиб 30 йиллиги билан табриклади.