АсосийЖамият

Ўзбекистонда 11 ойда пора олган 114 киши қамалди

Олий суд маълумотига кўра, жорий йилнинг январь–ноябрь ойларида пора олиш жинояти бўйича 184 нафар шахс судланган.

'Ўзбекистонда 11 ойда пора олган 114 киши қамалди'ning rasmi

Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовнинг маълум қилишича, 2024 йил давомида пора олиш билан боғлиқ жиноятлар учун 196 нафар шахс жавобгарликка тортилган.

Уларнинг 135 нафари қамоқ жазосига ҳукм қилинган, 61 нафари эса жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ёки шартли ҳукм каби енгилроқ жазолар олган.

Жорий йилнинг 11 ойи мобайнида эса пора олиш билан ушланган 184 нафар шахс судланган. Суд ҳукмига кўра, уларнинг 114 нафари озодликдан маҳрум қилиниб, 70 нафари озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга тортилган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 210-моддаси пора олиш учун БҲМнинг 50 бараваридан 10 бараваригача жарима, 2 ёки 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилайди.

Агар жиноят такроран, хавфли рецидивист томонидан, кўп ёки жуда кўп миқдорда, ёки гуруҳ бўлиб содир этилса, озодликдан маҳрум қилиш муддати 5 йилдан 15 йилгача оширилади.

    Бошқа янгиликлар