АсосийЖамият

Қозоғистондаги ЙТҲда икки нафар ўзбекистонлик вафот этди

Ҳолат бўйича Ўзбекистон ФВВ расмий маълумот берди.

'Қозоғистондаги ЙТҲда икки нафар ўзбекистонлик вафот этди'ning rasmi

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида автобус ағарилишидан икки нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабар берди. 

Хабарга кўра, ЙТҲ 7 декабрь куни соат 08:57 да, Ақтўбе вилояти, Айтекеби туманидан ўтган Республика аҳамиятига эга автомобил йўлининг 1028-километрида содир бўлган. Перм—Тошкент йўналишида ҳаракатланган Ютонг русумли йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб кетган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автобусда бўлган 49 нафар йўловчидан 5 нафари вафот этган, улардан 2 нафари Ўзбекистон фуқароси бўлган.

“Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишчи гуруҳ тузган ҳолда, ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этганларни ватанга олиб келиш ва уларнинг оила аъзоларига дафн маросимларини ўтказишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, ҳозирда ФВВнинг масъул ходимлари қозоғистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб, бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда 2 нафар талаба 520 гр "ўлим дориси" билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 07.12.2025 19:59

    Тошкентда 2 нафар талаба 520 гр "ўлим дориси" билан қўлга тушди

    Наркокурьерлик билан шуғулланиб келган 1-босқич талабалар 2600 та дозага тенг бўлган дори билан ушланди.

    'Президент байрам арафасида 615 нафар маҳкумни афв этди'ning rasmi

    Жамият 07.12.2025 19:02

    Президент байрам арафасида 615 нафар маҳкумни афв этди

    Шавкат Мирзиёев Конституция қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан "Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв, этиш тўғрисида"ги фармонни имзолади.

    'Самарқанддаги "Қорасув" сув омбори бутунлай қуриди'ning rasmi

    Жамият 07.12.2025 18:22

    Самарқанддаги "Қорасув" сув омбори бутунлай қуриди

    Экологлар омбор қуришининг сабабларини айтди. Унга кўра...

    'Ўзбекистонда яна ер қимирлади'ning rasmi

    Жамият 07.12.2025 17:21

    Ўзбекистонда яна ер қимирлади

    Эпицентр Поп тумани. Бу сафарги ер силкиниши 3 баллни ташкил этди.

    'Халқаро қидирувда бўлган қотил Мисрдан Ўзбекистонга депорт қилинди'ning rasmi

    Жамият 07.12.2025 13:58

    Халқаро қидирувда бўлган қотил Мисрдан Ўзбекистонга депорт қилинди

    Интерпол ҳамкорлигида жиноий жавобгарликдан қочган шахс ушлаб олиб келинди.

    'Фарғонада умумий қиймати 7 млрд сўмлик гиёҳвандлик воситалари аниқланди'ning rasmi

    Жамият 07.12.2025 12:51

    Фарғонада умумий қиймати 7 млрд сўмлик гиёҳвандлик воситалари аниқланди

    30 кгдан ортиқ наркотик модда ва 17 мингдан зиёд кучли таъсир қилувчи дори воситалари тезкор тадбирда мусодара қилинди.