АсосийДунё

Илон Маск иштирокида тузилган DOGE департаменти муддати тугамасдан ёпилди

Трамп ташаббуси билан бюрократияни қисқартириш мақсадида тузилган Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) фаолиятини саккиз ой қолганига қарамай тўхтатди.

'Илон Маск иштирокида тузилган DOGE департаменти муддати тугамасдан ёпилди'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан давлат бошқарувини соддалаштириш ва харажатларни қисқартириш мақсадида ташкил этилган DOGE департаменти расман бекор қилинди. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.

OPM раҳбари Скотт Купернинг таъкидлашича, департамент энди “марказлашган тузилма сифатида мавжуд эмас” ва унинг кўп вазифалари Ходимлар бошқармасига ўтказилган.

DOGE таркибида ишлаган бир қатор мутахассислар ҳозир Жо Геббия раҳбарлигидаги Миллий дизайн студиясида фаолият юритиб, ҳукумат сайтларини ривожлантириш устида ишламоқда.

Лойиҳа аввал миллиардлаб маблағларни тежашни ваъда қилган бўлса-да, мустақил экспертлар бу рақамларни тасдиқлаш имкони бўлмаганини айтган.

Трамп ва унинг ҳамкори сифатида кўриниш берган Илон Маск ҳам ташаббусни фаол тарғиб қилган эди. Маскнинг бир конференцияда бюрократияни “кесиш” рамзи сифатида занжирсимон арра кўтариб чиқиши эътиборли ҳолат сифатида тилга олинган.

DOGE ёпилганига қарамай, тузилмада ишлаган ходимларнинг кўпчилиги бошқа федерал идораларга ўтган. Республикачи партия раҳбарлигидаги айрим штатларда эса DOGEга ўхшаш локал моделлар ҳали ҳам йўлга қўйилаётгани қайд этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Доғистонда кучли кўчки: қишлоқ уйлари вайрон бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:32

    Доғистонда кучли кўчки: қишлоқ уйлари вайрон бўлди

    Кучли ёғингарчиликлар ортидан юз берган табиий офат катта ҳудудни қамраб олган.

    'Қозоғистонда яшаш рухсатномаси учун қозоқ тилини Б1 даражада билиш талаб қилинмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:53

    Қозоғистонда яшаш рухсатномаси учун қозоқ тилини Б1 даражада билиш талаб қилинмоқда

    Янги тартиб тафсилотлари яқин кунларда расмий манбаларда эълон қилиниши кутилмоқда.

    'ЕИ Украинага 90 млрд евро кредит ажратишни бошлайди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:54

    ЕИ Украинага 90 млрд евро кредит ажратишни бошлайди

    Иккинчи чоракдан молиявий ёрдам босқичма-босқич берилиши кутилмоқда, шу билан бирга Россия ҳужумлари кучаймоқда.

    'Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади'ning rasmi

    Дунё 16.04.2026 13:36

    Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади

    Синов тариқасида битта округ ташкил этилиб, 2–3 йил давомида синовдан ўтказилади.

    '“Халқ номидан”: Виктория Боня Путинга кескин мурожаат қилди'ning rasmi

    Дунё 16.04.2026 13:26

    “Халқ номидан”: Виктория Боня Путинга кескин мурожаат қилди

    Блогер Виктория Боня Россия президенти Владимир Путинга ижтимоий муаммолар юзасидан очиқ видеомурожаат йўллади.