Ўзбекистон террорчилик хавфи даражаси бўйича дунёдаги энг хавфсиз мамлакатлардан бири сифатида эътироф этилди. Австралиянинг Иқтисодиёт ва тинчлик институти томонидан эълон қилинган 2025 йилги “Глобал терроризм индекси”га кўра, мамлакат мазкур рўйхатда 90-поғонани эгаллади.
Маълумотларга кўра, хавфсизлик даражаси жиҳатидан Ўзбекистон бир қатор ривожланган ғарб давлатларини, жумладан АҚШ, Канада, Буюк Британия, Франция, Германия ва Испанияни ортда қолдирган. Шунингдек, Россия, Хитой, Туркия, БАА ҳамда Тожикистон ҳам Ўзбекистондан паст ўринларда қайд этилган.
Марказий Осиё давлатлари орасида Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон 100-поғона атрофида жой олгани маълум қилинди.
Экспертлар бу натижани мамлакатда хавфсизликни таъминлаш, экстремизм ва терроризмга қарши кураш соҳасида олиб борилаётган тизимли чора-тадбирлар самараси сифатида баҳоламоқда. Ўзбекистоннинг мазкур индексда юқори ўринни эгаллаши халқаро майдонда ҳам мамлакат имижини янада мустаҳкамламоқда.






