Янги нормага кўра, дипфейк яратганлик учун жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақда “Orda” нашри хабар берди.
Маълумот учун, дипфейк — сунъий интеллект технологиялари ёрдамида реал инсон юзи, овози ёки ҳаракатларини бошқа фото, видео ёки аудио материалга сунъий равишда жойлаштириш орқали яратилган сохта контентдир.
Қонунга мувофиқ, СИ маҳсулотини ишлаб чиқувчилар ва фойдаланувчилар тизимдан фойдаланишдаги ролига қараб жавобгар ҳисобланади. Шунингдек, сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган контент махсус белгиланиши шарт.
Шу билан бирга, СИ тизимлари эгалари хавфсизлик ва хавфларни бошқариш учун ҳам жавобгар бўлади. Қозоғистон ҳудудида манипулятив усуллардан фойдаланиш, қонунларга зид равишда шахсий маълумотларни тўплаш ёки қайта ишлаш имконини берадиган тизимларни яратиш ва ишлатиш тақиқланди.
“Forbes” ёзишича, Тўқаев имзолаган ҳужжат, шунингдек, мамлакатда таъминланмаган рақамли активлар айланишини тартибга солади. Илгари бу каби активлар айланишига фақат “Остона” халқаро молия маркази ҳудудида рухсат берилган эди.






