АсосийБу қизиқ

Марказий Осиё етакчиларининг имзолари уларнинг характери ҳақида нималарни айтади?

Тармоқларда минтақа раҳбарларининг имзолари муҳокама қилиниб, “кимники чиройли?” деган ҳазил баҳс ҳам пайдо бўлди.

'Марказий Осиё етакчиларининг имзолари уларнинг характери ҳақида нималарни айтади?'ning rasmi

Тармоқларда минтақа раҳбарларининг имзолари муҳокама қилиниб, “кимники чиройли?” деган ҳазил баҳс ҳам пайдо бўлди. Аммо графологлар фикрига кўра, қўлтамға нафақат чирой, балки эгасининг характери, бошқарувдаги ёндашуви ва ички ҳолати ҳақида ҳам маълумот беради. “Тил ва адабиёт таълими” методик журнали бош муҳаррири Фаррух Жабборбек имзолар бўйича қуйидаги таҳлилларни тақдим этди.

Тартиб, аниқлик ва ўзини назорат қила олиш Қозоғистон раҳбарининг имзоси бир маромда, аниқ ва текис ёзилган. Бу мувозанатли характер, ўзига ишонч ва вазиятдан чиқмай ишлашга мойилликни англатади. Ўртача босим эса эҳтиёткорлик ва мослашувчанликни билдиради.

Кучли ирода ва жадал бошқарув Қирғизистон етакчисининг имзоси зич, босими кучли ва бош ҳарфи яққол кўринади. Бу қатъият, ички куч ва ҳиссий тебранишларга берилмасликни ифодалайди. Йирик чизиқлар эса тез фикрлаш, тафсилотларга кам эътибор ва юқори суръатда қарор қабул қилишга мойилликни англатади.

Ҳиссиётга бой, ижодкорликка моил характер Тожикистон раҳбарининг имзоси мураккаб, гажакли ва босим билан ёзилган. Графологлар бундай шаклни ҳиссиёт кучи, ижодий фикрлаш ва тезкор қарорлар билан боғлайди. Қатъият ва собитлик аломатлари ҳам кўзга ташланади.

Эркин фикрлаш ва таваккал қилишга мойиллик Туркманистон президенти имзосида эркин чизиқлар, марказда ғужанак шакллар мавжуд. Бу экстравертлик, мустақиллик ва тез фикрлашни англатади. Тафсилотларга унча берилмаслик ва баъзан кескин қарорлар қабул қилиш эҳтимоли ҳам талқинда кўрсатиб ўтилади.

Барқарор, ишончли ва изчил бошқарув Ўзбекистон етакчисининг имзоси аниқ, тушунарли ва тартибли. Чизиқлар юқорига интилиши билан ажралади. Бу ўзига ишонч, мақсадга интилиш, изчиллик ва барқарор характерни билдиради. Силлиқ шакллар эса мувозанат ва ҳиссий мустаҳкамликни англатади.

Графолог таҳлилига кўра, минтақа раҳбарларининг имзоларида “ўзим бўлай” деган кескин амбиция сезилмайди. Бу эса Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик учун муҳим омил сифатида қайд этилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энг кўп гўшт истеъмол қилувчи давлатлар маълум қилинди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 09:28

    Энг кўп гўшт истеъмол қилувчи давлатлар маълум қилинди

    “Visual Capitalist” дунёда қорамол, чўчқа, товуқ ва қўй гўшти истеъмоли бўйича етакчи мамлакатлар рейтингини эълон қилди.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 07:36

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    “Ўзгидромет” 18 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Биткоин нархи 25 фоизга қулади'ning rasmi

    Бу қизиқ 17.11.2025 14:24

    Биткоин нархи 25 фоизга қулади

    Бугун, 17 ноябрь куни криптовалюта бозорида кескин пасайиш кузатилди.

    'Олимлар қаришнинг асосий сабабларидан бирини аниқлади'ning rasmi

    Бу қизиқ 17.11.2025 09:51

    Олимлар қаришнинг асосий сабабларидан бирини аниқлади

    Ўсмирлик давридаги агрессия катталарда биологик қаришни тезлаштириши мумкин.

    'Ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 17.11.2025 00:52

    Ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    “Ўзгидромет” 17-20 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 14.11.2025 16:15

    Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

    Валюта бозорида ўсиш қайд этилди.