Франциянинг пойтахти Парижда ноодатий баҳс авж олди: каламушлар — душманми ёки қўшними? Шаҳар витсе мери Грегори Моро каламушлардан қўрқиш эмас, балки уларга ҳурмат билан қараш кераклигини айтмоқда.
У бунга шахсан ўзи мисол бўлиш учун ишга ҳам, бозорга ҳам елкасида “Плюм” номли каламуши билан боради. Моро фикрича, каламушларнинг обрўйи асоссиз равишда чума давридан бери ёмонлашган. Улар энди деярли касаллик тарқатмайди, аксинча, кўчалардаги чиқиндиларни йўқотишда ёрдам беради.
Бироқ ҳамма ҳам бунга қўшилмайди. 17-округ мери Жоффруа Буллар ўзини “каламушларнинг ашаддий душмани” деб атаб, Моро фикрини “хаёлпарастлик” дея танқид қилган.






