АсосийЖамият

Иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли бўйича базавий меъёр 5 баробарга оширилади

Энергетика вазирлиги бу ҳақда хабар берди.

'Иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли бўйича базавий меъёр 5 баробарга оширилади'ning rasmi

Ўзбекистонда иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли бўйича базавий меъёр 4 ойга 5 баробарга оширилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ноябрь—февраль ойларида ҳар бир ой учун 500 куб метргача, март—октябрда эса ҳар ой учун 100 куб метргача меъёр белгиланган.

Куз-қиш мавсумида табиий газ истеъмоли юқори бўлгани учун Қорақалпоғистон ва Хоразмда октябрь — февраль ойларида ҳам бир ойлик лимит 500 куб метр бўлади.

Шу билан бирга, президентнинг тегишли қарорига асосан, эҳтиёжманд оилаларга ишлатилган электр энергияси ва табиий газ учун давлат томонидан ҳар ойда компенсация тўланади.

Компенсация қуйидагича:

Электр энергияси учун — ойига базавий меъёрдан ортиқ (200 кВт·соатдан кейинги) 150 кВт·соатгача;

Табиий газ учун — қиш ойларида 250 куб метргача, бошқа ойларда 150 куб метргача базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисми учун берилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда 42 та маиший чиқинди полигони фаолияти тугатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:50

    Ўзбекистонда 42 та маиший чиқинди полигони фаолияти тугатилди

    90 гектарга яқин ер майдони табиатга қайтарилди.

    'Пойтахтда квартиралар нархи қимматлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:20

    Пойтахтда квартиралар нархи қимматлади

    Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази хабар қилди.

    'Финляндия Президенти Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:51

    Финляндия Президенти Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Уч минг йиллик тарихни бугунги авлодга шу даражада замонавий шаклда етказиб бериш юксак санъат ва буюк маҳоратни талаб этади — Александр Стубб.

    'Пойтахт мактабларида ниқоб тақиш жорий этиладими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:08

    Пойтахт мактабларида ниқоб тақиш жорий этиладими?

    Нурмат Атабеков масалага ойдинлик киритди.

    'Жиззахда 4 кунлик келин-куйов ис гази сабаб ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:40

    '“O‘zbekgidroenergo” Fitch Ratings томонидан “BB” даражасида тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:55

    “O‘zbekgidroenergo” Fitch Ratings томонидан “BB” даражасида тасдиқланди

    “O‘zbekgidroenergo” АЖ халқаро Fitch Ratings агентлиги томонидан яна бир бор “BB” даражасидаги, “барқарор” прогнозли кредит рейтинги билан тасдиқланди.