АсосийСиёсат

Мирзиёев UNESCO Бош конференциясида қатнашади

Тарихий сессия қирқ йил ичида биринчи марта УНЕСCОнинг Париждаги қароргоҳидан ташқарида ўтказилмоқда.

'Мирзиёев UNESCO Бош конференциясида қатнашади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30-октабр куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (УНЕСCО) Бош конференцияси 43-сессиясининг очилиш маросимида иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби хабар берди.

Бош конференциянинг тарихий сессияси қирқ йил ичида биринчи марта УНЕСCОнинг Париждаги қароргоҳидан ташқарида ўтказилмоқда. Бундай кенг кўламли халқаро форумнинг Самарқандда ўтказилиши Ўзбекистоннинг ташкилот ғоялари ва қадриятларига содиқлиги, шунингдек, тинчлик, ўзаро англашув ва барқарор тараққиёт йўлидаги глобал мулоқотни ривожлантиришга фаол ҳисса қўшишга қатъий интилишининг ёрқин тасдиғи бўлади.

Ушбу муҳим сессия доирасида таълим, фан, маданият, экология, технология ва коммуникация соҳаларидаги асосий масалаларни муҳокама қилишга бағишланган 150 дан ортиқ турли шаклдаги тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Бундай нуфузли халқаро тадбир дунёнинг энг қадимий ва улуғвор шаҳарларидан бирида ташкил этилгани ўзига хос рамзий маънога эга. Бу жаҳон ҳамжамиятининг Ўзбекистонга бўлган юксак ишончи, унинг маданиятлараро мулоқот ғояларини илгари суриш, тарихий-маданий асраб-авайлаш ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги нуфузи ҳамда фаоллиги тобора ортиб бораётганидан далолат беради.

Тадбирда 200 дан зиёд давлат ва халқаро ташкилотлардан юқори даражадаги делегациялар, жумладан, Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич, Словакия Республикаси Президенти Петер Пеллегрини, UNESCO Бош директори Одри Азуле ва бошқа фахрий меҳмонлар иштирок этади.

UNESCO Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослаштирилган муассасаси бўлиб, 1945 йилда таълим, фан, маданият ва коммуникациялар соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш орқали тинчлик ҳамда хавфсизликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси 1993 йилда УНЕСCОнинг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлди. 1996 йилда Тошкентда ташкилотнинг ваколатхонаси очилгани мамлакатимизнинг ушбу нуфузли халқаро тузилма билан ҳамкорлиги ва кўп қиррали шериклигини мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сербия президенти Мирзиёев ҳақида гапирди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 16:23

    Сербия президенти Мирзиёев ҳақида гапирди

    Хўш, у Ўзбекистон етакчиси ҳақида қандай фикр билдирди?

    'Финляндия Президенти Ўзбекистонга келади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 12:40

    Финляндия Президенти Ўзбекистонга келади

    Александр Стубб Ўзбекистон етакчиси билан халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар бўйича фикр алмашади.

    'ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиғилишида нималар муҳокама қилинади?'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:45

    ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиғилишида нималар муҳокама қилинади?

    Самарқанд шаҳрида ташкилот Миллий комиссияларнинг 12-йиғилиши ўз ишини бошлади.

    'Ўзбекистон ва Сербиянинг биринчи хонимлари учрашди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 09:30

    'Ўзбекистон ва Сербия ўртасида қандай келишувларга эришилди?'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 07:09

    Ўзбекистон ва Сербия ўртасида қандай келишувларга эришилди?

    Икки давлат етакчилари Қўшма декларацияни имзолади.

    'Шавкат Мирзиёев ва Сербия Президенти қўшма декларация имзолади'ning rasmi

    Сиёсат 28.10.2025 20:14

    Шавкат Мирзиёев ва Сербия Президенти қўшма декларация имзолади

    Етакчилар иқтисод, тиббиёт, туризм, таълим, муҳандислик ва бошқа бир қатор соҳаларда битим имзолади.