АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев АҚШ делегациясини қабул қилди

Учрашув аввалида Сержио Гор давлат раҳбарига Доналд Трампнинг саломи ва самимий тилакларини етказди.

'Шавкат Мирзиёев АҚШ делегациясини қабул қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.

 Маълум қилинишича, учрашувда АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Кристофер Ландау ва бошқа расмий шахслар ҳам иштирок этган.

Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларининг жорий йил 23-сентабр куни Ню-Ёрк шаҳрида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган.

Учрашув аввалида Сержио Гор давлат раҳбарига АҚШ Президенти Доналд Трампнинг саломи ва самимий тилакларини етказган.

Жадал сиёсий мулоқот, турли даражалардаги алмашинувлар ва фаол ишбилармонлик алоқалари йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, октабр ойи бошида АҚШ Савдо палатаси делегациясининг ташрифи муваффақиятли ўтган.

Қабул қилинган “йўл харитаси” асосида саноат, молия, муҳим минераллар, энергетика, рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишлардаги лойиҳаларни илгари суриш долзарблиги таъкидланган.

Томонлар хавфсизлик, терроризм ва экстремизм, ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳаларида шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини ҳам муҳокама қилган.

Глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилган.

Бўлажак тадбирлар режаси, шу жумладан келгуси ҳафта Вашингтон шаҳрида “C5+1” форматидаги саммитни ўтказиш масалалари кўриб чиқилган.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саида Мирзиёева Сержио Гор билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 27.10.2025 21:07

    Саида Мирзиёева Сержио Гор билан учрашди

    Биз мамлакатлар ўртасида савдо соҳасида очилаётган имкониятларга алоҳида эътибор қаратиб, жамоат хавфсизлиги борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашдик— Мирзиёева.

    'Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун назарий дарсларда қатнашиш ихтиёрий бўлади'ning rasmi

    Сиёсат 27.10.2025 14:25

    Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун назарий дарсларда қатнашиш ихтиёрий бўлади

    2026 йилдан “А” ва “B” тоифадаги номзодлар назарий қисмни мустақил ўрганиши мумкин.

    'Самарқандда UNESCO'нинг янги раҳбари тасдиқланди'ning rasmi

    Сиёсат 27.10.2025 14:13

    Самарқандда UNESCO'нинг янги раҳбари тасдиқланди

    Ташкилот Бош конференцияси 40 йилдан сўнг илк бор Париждан ташқарида — Ўзбекистонда тасдиқанди

    'Президент ҳафтани иқтисодий йиғилиш ва муҳим учрашувлар билан бошлади'ning rasmi

    Сиёсат 27.10.2025 11:35

    Президент ҳафтани иқтисодий йиғилиш ва муҳим учрашувлар билан бошлади

    Бугун Шавкат Мирзиёев бошчилигида иқтисодиётда жорий йил якунлари ҳамда 2026 йилга мўлжалланган асосий кўрсаткичлар муҳокама қилинмоқда.

    'АҚШ президентининг махсус вакили Сержио Гор Ўзбекистонга келади'ning rasmi

    Сиёсат 25.10.2025 17:25

    АҚШ президентининг махсус вакили Сержио Гор Ўзбекистонга келади

    Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти хабар бермоқда.

    'Президент Қирол Филипп билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 24.10.2025 20:56

    Президент Қирол Филипп билан учрашди

    Икки давлат етакчилари савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.